Фото: Android Insider
SellCall компанияси икки йил ичида нархи бошқа моделларга қараганда жуда кам арзонлашган флагман смартфонлари рейтингини тузиб чиқди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
SellCall смартфонлар савдоси билан шуғулланади. Компания 2018 йили турли ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган флагманларни 2 йилдан сўнг қанчага сотиш мумкинлигини таққослаб кўрди. Бу қайси бренд нархи камроқ миқдорда арзонлашишини билишга ёрдам беради.
Компания тадқиқот учун моделларнинг савдолар бошлангандаги расмий нархи билан ҳозирда иккиламчи бозордаги нархини таққослаган. Бундан Apple, Samsung, Google, Sony ва LG моделларидан фойдаланилган.
Таққослаш натижаларига кўра, энг фойдали смартфон iPhone ХR бўлиб чиққан — орадан икки йил ўтган бўлса-да, уни бошланғич нархида 53 фоиз арзонга сотиш мумкин. Пул тикиш мумкин бўлган энг ёмон смартфон дея LG моделлари тан олинган — G7 ThinQ флагманини ҳатто 100 долларга ҳам сотишнинг имкони йўқ.
Скриншот: SellCall
Ишлаб чиқарувчилар билан таққосланадиган бўлса, яна Apple етакчилик қилмоқда — компания смартфонлари ўртача 60 фоизга арзонлашган, қолган ишлаб чиқарувчиларда эса ушбу кўрсаткич камида 70 фоизга тенг.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”