11:39 / 20.07.2020
2 605

VPN сервисларнинг 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумоти интернетга сизиб чиқди

VPN сервисларнинг 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумоти интернетга сизиб чиқди
Бепул VPN сервисларидан фойдаланувчи 20 миллиондан ортиқ кишининг маълумотлари интернет тармоғида пайдо бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Исроилнинг vpnMentor киберхавфсизлик компаниясига асосланиб хабар бермоқда.

Хусусан, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, шу жумладан IP манзиллари, электрон почтаси, уй манзили, махфий кодлари, телефон моделлари ва бошқа маълумотлар тармоққа сизиб чиқди.

Ушбу ҳолат Rabbit VPN, Free VPN, UFO VPN, FAST VPN, Secure VPN ва Super VPN каби сервислар фойдаланувчилари орасида юз берди.
Мутахассислар фикрига кўра, интернетда пайдо бўлган ахборотлар орасида МДҲ ва Россиядаги минглаб фуқароларнинг маълумотларини топиш мумкин.

KPMG’нинг Россия ва МДҲ давлатларида киберхавфсизлик соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича гуруҳи раҳбари Илья Шаленковнинг таъкидлашича, бепул VPN сервислари хавфсизлик ва анонимликнинг паст даражасига эга, шунинг учун уларни техник жиҳатларни яхши билмаган одамлар ишлатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » VPN сервисларнинг 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумоти интернетга сизиб чиқди