
Google компанияси тегишли сўровлар бўйича топиладиган жавобларга ишончли тиббий маълумотларни қўшишни бошлади. Бу ҳақда компания ўзининг расмий блогида хабар берди.
Эндиликда кўп тарқалган касалликлар ва жароҳатлар ҳақида маълумотларни қидираётган фойдаланувчилар бу касалликларни қандай даволаш кераклиги ҳамда бунда қайси тиббий мутахассисга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида шифокорлар томонидан текширилган тавсияларни оладилар.
Бу тавсияларни тақдим қилувчи тиббий мутахассислар жамоасига Google ходими шифокор Капил Парах бошчилик қилмоқда. Бу мутахассислар томонидан тақдим этиладиган барча маълумотлар синчковлик билан текшириб чиқилади. Бироқ, шунга қарамасдан, Google муаммолар пайдо бўлганда зудлик билан тегишли шифокорга мурожаат қилишни ҳамда излаш натижалари барибир шифокор ҳузурида олинган батафсил маълумотларнинг ўрнини босa олмаслигини уқтирмоқда.
Компаниянинг хабар беришича, айни пайтда тизимда қидирувга берилаётган маълумотлардан ҳар йигирманчиси тиббиёт ёки саломатлик билан боғлиқ бўлмоқда.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар