20:19 / 08.09.2020
2 199

Xiaomi техник жиҳатдан флагманлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

Xiaomi техник жиҳатдан флагманлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Фото: Slash Gear
Хитойнинг Xiaomi компанияси янги ҳамёнбоп смартфони — Poco Х3 NFC’ни тақдим этди. Қурилма кўплаб жиҳатлари билан флагман қурилмалардан қолишмайди, деб ёзади Slash Gear.

Смартфон 2400х1080 пикселли ҳамда 120 герц частотали 6,67 дюйм экранга эга бўлган. Дисплей автоматик равишда кадрлар частотасини созлаши мумкин — 50, 60, 90 ва 120 герц.

Қурилма ичига Snapdragon 732Г процессори, 6 гигабайт тезкор хотира ўрнатилган, ички хотираси эса икки хил вариантда тақдим этилади: 64 ёки 128 гигабайт. Аккумулятор сиғими 5160 мА/соатга тенг бўлиб, 33 ваттли тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, смартфон «оддий фойдаланиш режими»да икки сутка ишлай олади.

Poco Х3’нинг орқа панелида асосий датчиги 64 мегапикселга тенг квадрокамера жойлашган. Уни 13 мегапикселли кенг бурчакли, шунингдек, макрокамера ва чуқурликни ўлчовчи камера тўлдириб туради. Олд томонидан эса 20 мегапикселли фронтал камера ўрин олган.

Бундан ташқари, қурилмадан наушниклар учун 3,5 миллиметрли разём жойлашган, смартфон LTE, Bluetooth 5.1 ва Wi-Fi 5’ни қўллаб-қувватлайди. Қурилма икки рангда тақдим этилади: кул ранг ва кўк.

Смартфон модификациясига қараб 242 доллардан 303 долларга қадар сотувга чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi техник жиҳатдан флагманлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди