Фото: Pixabay
Замонавий қиммат флагманлар ичига сув киришидан ҳимояланган, бироқ сув остида замонавий сенсор экранлардан фойдаланиш имконсиз, чунки у бармоқни аниқ сеза олмайди. Ушбу муаммо ҳатто бармоқлар бироз нам бўлса ёки ойнага бир нечта томчи тушса ҳам юзага келади. Apple мазкур муаммони ечиш усулини ўйлаб топди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Apple’нинг янги патентида уриниш нуқтасини танишнинг янги технологиясига изоҳ берилган — агарда сиғимли стандарт экранлар ток ўтказувчи объектлар таъсирида ишласа, янги дисплей босиш кучини аниқлайди. Фақат бу экранни кучли босиш талаб этиладиган 3D Touch технологиясидагидек ишламайди, ушбу дисплей юзага теккан бармоқнинг енгил босимини ҳам аниқлайди. Шу орқали смартфон сув остида ёки нам қўллари билан тегинилганда ҳам ишлай олади.
Шунингдек, патентда экран ростдан ҳам бармоқ эканлигини ёки сенсор қатламда сув сабаб носозлик юзага келганини аниқлашга мўлжалланган калибрловчи махсус алгоритмларга ҳам изоҳ берилган. Вақт ўтиши билан смартфон ҳар қандай шароитда ҳам тегинишларни аниқроқ сезишга ўрганиб олади.
Ҳозирча смартфонлар сув остига тушгани ёки нам бармоқларни автоматик аниқлайдими ёки уни фаоллаштириш учун бирор махсус режимни ишга тушириш керакми — номаълум. Афтидан, компанияга ушбу ғояни янги iPhone’ларда амалга ошириш учун бир неча йил керак бўлади.
Apple бармоқларга тақиладиган ўзининг янги қурилмасини намойиш этгани, компания 2030 йилларга бориб атроф-муҳит билан қўшимча реалликда алоқа ўрнатишга қодир «ақлли» линзаларни яратиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди