
«Ўзбектелеком» АК халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтирилиб, интернет тезлиги 1800 Гбит/сонияга етказилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрлари Вазирлар Маҳкамасининг 17 апрелдаги қарори билан қабул қилинган, деб хабар беради Normа. Ҳужжатда лойиҳани амалга ошириш муддати кўрсатилмаган.
Ҳужжатга кўра, лойиҳа танловда ғолиб чиққан АҚШнинг Winncom Technologies компанияси томонидан амалга оширилади.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси бўйича умумий қиймати 25,9 миллион долларни ташкил этади. Жумладан:
- «Ўзбектелеком» АК BNG ва DPI қурилмаларининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун — 4,97 миллион доллар:
- «Ўзбектелеком» АК маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун — 4,99 миллион доллар;
- «Ўзбектелеком» АК халқаро пакетли коммутация марказини ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун — 4,98 миллион доллар;
- «Ўзбектелеком» АК маълумотлар узатиш ядро тармоғида хизматлар кўрсатишнинг ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш учун — 4,99 миллион долларлик машина ва ускуналар харид қилиниши маълумот учун қабул қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар