Фото: Sphoon_phork
Twitter’да Коннор Жуисс исмли таниқли инсайдер iOS 15 фойдаланувчилари ўз iPhone’лари ёрдамида егулик истеъмол қилиш кундалигини юрита олишини маълум қилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Жуисснинг тахминича, Apple смартфонлари учун мўлжалланган янги операцион тизимда «Соғлиқ» (Health) сервисининг янгиланиши кутилмоқда. Хусусан, мобил дастурда кунлик истеъмол қилинадиган калориялар кундалиги пайдо бўлади. Фойдаланувчилар ўзининг овқатланиш тартибини кузатиб боради ҳамда махсус журналга истеъмол қилган маҳсулотлари ҳақида маълумотларни киритиб бора олади. Тизим мазкур ахборотлар ва фаоллик тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳар бир фойдаланувчи учун автоматик равишда кунлик нормани белгилаб беради.
Егуликни назорат қилиш функциясига эга дастурни App Store дўконидан топиш мумкин. iPhone’да ички дастурни «Соғлиқ» сервисига боғлаб қўйиб, умумий фаоллик ҳамда калориялар истеъмолини кузатиш мумкин. Маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар унинг штрих кодини сканерлаш усули орқали ёки қўлга киритилади.
Шунингдек, iOS 15’да тунги режим янгиланиши, iMessage дастури яхшиланиши, огоҳлантиришлар қайта ишланиши ва фойдаланувчи интерфейси сезиларли ўзгаришга учраши кутилмоқда.
Аввалроқ iPhone’лар учун мўлжалланган янги операцион тизимда интерфаол фижетлар ва экранни мунтазам ёниқ қолдириш созламаси пайдо бўлиши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида iOS 14.5 мобил платформанинг биринчи бета-версиясида кўплаб iPhone фойдаланувчиларининг мушкулини осон қиладиган функция пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Apple компанияси ниҳоят ниқоб таққан фойдаланувчи Face ID ёрдамида смартфонни блокдан чиқара олмаётгани билан боғлиқ муаммога ечим топган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди