Фото: РБК
KasperskyOS базасида қурилган ҳимояланган мобил платформали телефондан саноат ва корпоратив секторда синов фойдаланишлари куздан бошланади. Бу ҳақда «Касперский лабораторияси» раҳбари Евгений Касперский «РИА Новости»га интервьюсида маълум қилди.
«Бу сиз ўйлаган телефон эмас, қўшиқлар, ҳар хил ижтимоий тармоқлар ва шунга ўхшаган «мазали» нарсалари йўқ. Бизнинг қурилма — чинакам коммуникатор, саноат ва корпоратив сектор учун KasperskyOS базасида қурилган ҳимояланган мобил платформа», — деди Касперский.
Касперскийнинг айтишича, бу телефондан қўнғироқлар қилиш мумкин, интернет, мессенжер, почта, офис иловалари бўлади, бироқ қаттиқ чекловлар билан, чунки хавфсизлик биринчи ўринда.
«Кузда телефонимиздан синов тариқасида фойдаланишни бошлайдиган харидорлар номини айтмайман, бу сир. Булар асосан, ходимлари махфий ва қиммат маълумотлар билан ишлайдиган йирик корпорациялар», — деди таниқли мутахассис. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди