17:06 / 27.08.2021
2 268

YouTube сўнгги уч йилда контент яратаётган муаллифларга 30 млрд доллардан ортиқ маблағ тўлаган

YouTube сўнгги уч йилда контент яратаётган муаллифларга 30 млрд доллардан ортиқ маблағ тўлаган
Фото: Bloomberg
YouTube видеосервиси ўтган уч йил ичида контент яратувчиларга 30 миллиард доллардан ортиқ пул тўлаган, шериклик дастури иштирокчилари эса 2 миллиондан ошган, деб хабар беради 3DNews.

YouTube 2007 йилдан буён реклама орқали ишлаган маблағларининг бир қисмини контент муаллифларига сарфлаб келади. Натижада фойдаланувчи томонидан турли усулларда эълон қилинувчи роликлар орқали пул ишлаш имконини берадиган шериклик дастури юзага келган. Бу ўз вақтида тўғри ечим бўлган, чунки ўша пайтларда реклама берувчилар сервисга номақбул видеолари кўплиги сабаб бойкот эълон қилганди. 2018 йилда компания монетизацияни фаоллаштирувчи каналлар сонини сезиларли даражада қисқартирди, қоидаларини қаттиқлаштирди, аммо ҳозирда шериклик дастури иштирокчилари яна ортмоқда.

YouTube’нинг асосий рақобатчилари бўлган Facebook, TikTok ва Instagram контент яратувчиларини сахий тўловлар билан ўзига жалб этишга уринмоқда, аммо ҳозиргача уларнинг ҳеч бири бу борада YouTube’дан ўтиб кетмади. Facebook муаллифларни жалб қилиш учун 2023 йилга қадар комиссия йиғимидан ҳам воз кечган. Бироқ YouTube ҳамон энг машҳур видео майдончалигича қолмоқда.

Шунингдек, YouTube платформада видео эълон қиладиган анъанавий ОАВларга мукофот пули тўлаб келади. Умумий маблағнинг қанчаси компания ҳисобида қолиши номаълум, аммо мутахассисларнинг фикрича, тўловларнинг катта қисми мустақил муаллифларга кетади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube сўнгги уч йилда контент яратаётган муаллифларга 30 млрд доллардан ортиқ маблағ тўлаган