21:35 / 20.05.2022
1 245

Аёллар гардеробидаги бел оғриғига сабаб бўладиган буюмлар

Аёллар гардеробидаги бел оғриғига сабаб бўладиган буюмлар
Ҳар бир аёл вақти-вақти билан бел оғриғини бошдан кечиради. Кўпчилик бу муаммони нотўғри ўтириш ёки ҳаракатсиз турмуш тарзи билан боғлиқ деб ўйлайди. Бироқ бунинг сабаби гардеробда бўлиши мумкинлигини биласизми? Яхши томони шундаки, муаммонинг ечими жуда оддий. Бел саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган учта нарсадан имкон қадар камроқ фойдаланиш мумкин. Grazia нашри улар ҳақида батафсил маълумот берди.

Баланд пошнали туфлилар

Фото: Grazia
Мунтазам равишда баланд пошнали туфли киядиган аёлларда бел оғриғи кузатилиши табиий. Ушбу турдаги пойабзаллар қоматни тубдан ўзгартиради — бўкса қисм ғайритабиий равишда олдинга чиқиб, белни ортиқча зўриқтиради. Имкон қадар баланд пошнали туфлиларни махсус жойларгагина кийиш ёки бел билан боғлиқ муаммолар ҳис қилинса, алмаштириш учун ҳар доим қулай бўлган балетка олиб юриш тавсия этилади.

Ҳажман катта сумкалар

Фото: Grazia
Қизлар, албатта, жуда кўп, айниқса, бир кун келиб керак бўлиб қоладиган нарсаларни ўз ичига олган оғир ва катта сумкаларни олиб юришга одатланган. Ушбу аксессуар туфайли юк гавда қисмига бир текисда тақсимланмайди — бўйин ва умуртқа поғонасининг фақат бир қисмигина оғирликни кўтариб юришга мажбур. Ҳамиша сумкада кўп нарса олиб юришга тўғри келса, рюкзаклардан фойдаланиш ҳам қулай, ҳам зарарсиздир.

Тор бичимдаги джинси шимлар

Фото: Grazia
Урфнинг яхши томони шундаки, ҳозирда қизлар кўпроқ кенг бичимдаги джинси шимларга мурожаат қилмоқда, аммо баъзилари ҳали ҳам тор джинсилар билан хайрлашишни хоҳламайди. Албатта, бу яхши эмас. Шимларнинг тор бичимдаги модели оёқ, сон ва белга босим ўтказади. Бу эркин ҳаракатланишга тўсқинлик қилади ва одатдагидан кўра кўпроқ бел сиқилишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аёллар гардеробидаги бел оғриғига сабаб бўладиган буюмлар