Фото: Pinterest
Албатта, музлаткичдаги баъзи маҳсулотлар нафақат очликни, балки қуёш нурларининг зарарли таъсирини ҳам енгиллаштириши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Ультрабинафша ва озиқ-овқат маҳсулотлари орасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Аммо маълум озиқ-овқат гуруҳларини истеъмол қилиш нафақат тери саратони ривожланиш хавфини камайтириши, балки организмга ультрабинафша нурларининг зарарли таъсирига қарши курашишга ёрдам беришини аниқлаган бир қатор тадқиқотлар мавжуд, деб ёзади Marie Claire.
Бироқ «қуёш» парҳезига риоя қилган ҳолда, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан абадий воз кечиш мумкин дегани эмас. Кийим ва қуёш креми ультрабинафша нурларнинг терига тушишига биринчи ва асосий тўсиқдир. Озиқланиш фақат иммунитетни оширади, организмни антиоксидантлар билан тўйинтиради, бу эса ички аъзоларнинг зарарли радиация билан курашишга ёрдам беради. Бошқа томондан, бундай маҳсулотларни рационга киритиш орқали нафақат хилма-хил фойдали озиқ-овқатлар истеъмол қилинади, балки ультрабинафша нурларидан келиб чиқадиган асоратлар, жумладан, қариш, куйиш, терининг малигн шикастланишлари ва аллергия хавфини камайтиради.
Қора шоколад
Фото: Marie Claire
Маълумки, қора шоколад турли хил антиоксидантларга бой манба бўлиб, улар терини эркин радикаллардан, қуёш нурларининг зарарли таъсиридан ва атмосферадаги потенциал зарарли моддалардан ҳимоя қилади. Асосийси, камида 70 фоиз какао миқдори бўлган шоколаддан истеъмол қилиш керак.
Анор
Фото: Marie Claire
Антиоксидантлар миқдори бўйича анор бошқа мевалардан ўн баравар устундир. Дунёдаги энг соғлом ўсимлик маҳсулотларидан бири ҳисобланган анор ўзининг мўъжизавий хусусиятлари, шу жумладан, терига зарар етказувчи ультрабинафша нурлари билан курашиш қобилияти билан диэтолог, шифокор ва косметологлар томонидан доимо тавсия этилади.
Қаҳва
Фото: Marie Claire
Америка Саратон тадқиқотлари институти томонидан ўтказилган сўнгги изланишга кўра, кунига тўрт ёки ундан ортиқ стакан қаҳва ичадиган одамларда меланома хавфи 20 фоизга камаяди. Бу тери ҳужайраларини зарарли ўзгаришлардан ва ультрабинафша нурлари таъсиридан ҳимоя қилувчи кофеин ва турли хил полифеноллар туфайлидир.
Балиқ
Фото: Marie Claire
Лосос балиғи Д витаминига бой бўлиб, илмий ва тиббий тадқиқотларга кўра, ультрабинафша нурлари таъсирида тери ҳужайраларининг нобуд бўлишига қарши туради ва тери саратони хавфини камайтиради.
Кўк чой
Фото: Marie Claire
Антиоксидантларнинг яна бир ажойиб манбаи. Кўк чой узоқ вақтдан бери терининг мутлақ қутқарувчиси сифатида ўзини намоён қилмоқда. Бекорга уни нафақат ичиш, балки унинг асосида юз ва тана учун турли хил ниқоблар тайёрлаш, ҳатто у билан юзни ювиш тавсия этилади.
Помидор
Фото: Marie Claire
Помидорларда кўп миқдорда ликопен ва каротиноидлар мавжуд бўлиб, улар теридаги коллаген даражасини оширади, бу эса ёшартиришдан ташқари, эпидермис ҳужайраларини атроф-муҳит таъсирида йўқолишидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Цитрус мевалари пўсти
Фото: Marie Claire
Сўнгги тадқиқотлар натижасида олимлар пўстлоқнинг фойдалари ҳақидаги узоқ йиллик тахминларини тасдиқлади. Лимон, апельсин, грейпфруит ва бошқа цитрус меваларнинг пўстини истеъмол қилиш тери саратони хавфини сезиларли даражада камайтиради. Салат, таом ва ширинликларга уларни қўшиб, истеъмол қилиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар