Пальма ёғи энг кўп истеъмол қилинадиган ўсимлик мойи бўлиб, унинг 72 фоизи озиқ-овқат саноатида қўлланилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, уни мунтазам равишда истеъмол қилиш кўплаб хавфли касалликларга, жумладан, атеросклероз ва юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлади. Marie Claire нашри қуйида пальма ёғи қайси маҳсулотларда тез-тез ишлатилиши ҳақида маълумот беради (иложи бўлса, бу маҳсулотларни чеклаш ёки диетадан бутунлай чиқариб ташлаш керак).
Печенье
Фото: Stock Adobe
Пальма ёғи дўконда сотиладиган печенье ва бисквитларда етарлича миқдорда мавжуд. Гап шундаки, у хамир ҳажмини камайтиришга ёрдам беради ва уни янада қумоқ-қумоқ ва юмшоқ қилади.
Нон ва булкалар
Пальма ёғи кўпинча шакарсиз пишириқларга қўшилади. Бу ноннинг юмшоқлигини таъминлайди. Шунинг учун танлаётганда қаттиқроқ пишириқларга эътибор беринг.
Маргарин
Фото: Stock Adobe
Маргарин тайёрлашда пальма ёғи ҳар доим қўшилади, чунки у оксидланишнинг олдини олади ва маргариннинг узоқроқ туришига ёрдам беради. Шунинг учун сариёғдан фойдаланган маъқул.
Нонушта ёрмалари
Пальма ёғи кўплаб нонушта донларининг мунтазам таркибий қисми бўлиб, шу ёғ туфайли улар бир неча ой сақланиши мумкин.
Шоколад ва шоколад пастаси
Фото: Stock Adobe
Шоколадли плитка ёки паста танлаётганда таркибини диққат билан ўқинг ва иложи бўлса, пальма ёғи қўшилган ширинликлардан сақланинг. Тўғри, какао ёғини ўз ичига олган шоколад чиройли кўриниши билан ўзига жалб қилмайди, иссиқда ҳам тезда эрий бошлайди, аммо пальма ёғига қараганда анча хавфсиз.
Чипслар
Деярли барча чипслар пальма ёғида қовурилади, чунки у бошқа ўсимлик мойларининг арзон альтернативи ҳисобланади.
Музлатилган овқатлар
Пальма ёғи кўпинча музлатилган яримтайёр маҳсулотларга қўшилади, бу эса консервантлар ўрнини босади.
Музқаймоқ
Фото: Stock Adobe
Пальма ёғи барча музқаймоқларга қўшилмайди. Одатда бу таркибий қисм фақат арзон ширинликларда учрайди, улар сариёғ ва сут қўшилган музқаймоқдан жуда фарқ қилади.
Тез тайёрланадиган лапша
Деярли ҳар қандай тезпишар лапша пакетида, тахминан, 20 фоиз пальма ёғи мавжуд.
Кўпиртирилган қаймоқ
Бундай кремни тайёрлашда пальма ёғи ҳар доим ишлатилади. Бу уларнинг шакли ва тузилишини сақлашга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар