06:00 / 14.09.2022
1 344

Нима учун ҳомиладор аёллар кўпроқ пиёда юриши керак?

Нима учун ҳомиладор аёллар кўпроқ пиёда юриши керак?
Кичкинтойнинг дунёга келишини кутиш вақтида қоидаларга риоя қилиш бўйича тавсиялар ҳар ўн йилда ўзгариб туради. Бу нормал ҳолат, чунки турмуш тарзи ҳам йиллар мобайнида ўзгариб боради, деб ёзади Wday.

30 йил олдин одамлар бугунгидек тез-тез самолётларда учмаган, спорт заллари ва бассейнларга оммавий равишда бормаган, ҳаёт ритми ва стресс даражаси бутунлай бошқача эди. Аммо ўзгаришсиз қоладиган ягона нарса шуки, ҳомиладор аёл жисмоний фаолиятга муҳтож.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бўлажак оналар учун жисмоний фаоллик ва тоза ҳаво ҳар қачонгидан ҳам зарур.

1. Чунки бу иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва ташқарида инфекцияни юқтириш эҳтимоли гавжум хонага қараганда анча паст.
2. Юриш ичаклар фаолиятини яхшилашга ёрдам беради, кўплаб ҳомиладор аёллар ич қотишига дуч келади.
3. Юриш — варикоз томирлари, шиш ва ортиқча вазннинг олдини олади.

Аммо, одатдагидек, унутмаслик керак бўлган нарса бор. Агар аёл ҳомиладорликдан олдин кўп юрмаган бўлса, узоқ юришни тўсатдан бошламаслик керак.

Агар бачадонда гипертонус, кучли токсикоз, тушиш хавфи ёки суви кўп бўлса, юришга эҳтиёткорлик билан мурожаат қилиш лозим. Чунки охирги босқичларда тўлғоқ тўсатдан бошланиши мумкинлигини ёдда тутиш керак: бунинг учун уйдан узоққа бормаслик, телефон қувватланган бўлиши ва туғруқхона учун сумка тайёр туриши шарт. Ҳомиладорлик пайтида сиз тиббий кўрсатмалар бўлмаса, спорт зали ва ҳовузга боришни давом эттириш мумкин.

Бундан ташқари, йиқилиш ёки жароҳат олиш хавфи мавжуд бўлган ҳаддан ташқари зўриқтирувчи фаол спорт турларидан қочиш керак. Лекин ҳомиладорлар учун саёҳат қилиш фойдали.

Қолаверса, фарзанд кутаётган оналарда ажойиб таассурот ва ҳис-туйғулар пайдо бўлиши яхши, шунинг учун ҳам улар кўпроқ завқланиши керак. Аммо сифатли ҳимоя, тиббий ёрдамдан фойдаланиш, фойдали озиқ-овқатга бой рацион ҳақида унутмаслик тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун ҳомиладор аёллар кўпроқ пиёда юриши керак?