“Буйраклар ишламай қолганда Borjomi ичишга кеч бўлди” деган ҳазиломуз иборани эшитганмисиз? Буйраклар касаллигининг ривожланишини фақатгина тиббий чораларнинг комплекс мажмуаси билан тўхтатиш мумкин. Хўш, ўзи буйрак қандай орган? Ва у қандай вазифа бажаради?
Маълумки, буйраклар қорин бўшлиғида умуртқа поғонасининг пастки орқа даражасида иккала томонда жойлашган жуфт органлардир. Буйрак функцияси ортиқча суюқлик ва метаболизм чиқиндиларини чиқариб юбориш билан чекланган, деган фикр мутлақо нотўғри. Аслида, буйраклар бутун бир организмнинг тўлиқ ишлашида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган ва у учун кўплаб ҳаётий жараёнларга жавобгар бўлган органдир. Келинг, қуйида асосийларини кўриб чиқайлик:
Буйраклар калий тузи, хлор, водород, калций, магний ва бикарбонатлар каби минераллар, бошқа кимёвий моддаларни тартибга солади. Айнан буйрак организмдаги суюқликнинг оптимал таркибини сақлайди. Патология ҳолатида юқоридаги моддаларнинг концентрацияси номутаносиб бўлиб қолади, бу эса юрак ритмининг бузилишига, мушаклари фаолиятининг ўзгаришига, суяклар, тишларнинг ёмонлашишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.
Турли гормонлар (ренин, алдостерон, ангиотензин, простагландин ва бошқалар) ишлаб чиқарилиши, организмдаги сув ва тузнинг тартибга солиниши ҳам бевосита буйраклар фаолиятига боғлиқ.
D витамини буйраклар туфайли гормонал шаклга айланади ва фаоллашади, бу эса озиқ-овқат таркибидаги калсий сўрилишини, суяклар ва тишларнинг нормал ўсишини таъминлайди.
Гемоглобин даражаси ҳам бевосита буйраклар ишига боғлиқ, чунки эритропоетин айнан шу органларда синтезланади — қизил қон таначалари ёки эритроцитлар ишлаб чиқариш учун жавоб берадиган гормон. Буйрак касаллиги билан унинг ишлаб чиқарилиши камаяди, бу анемиянинг асосий сабабига айланади.
Организмда буйрак функциясининг хилма-хиллиги туфайли унинг бузилиши белгилари ниҳоятда ўзига хос эмас. Келинг, қуйида асосий аломатлар хусусида тўхталамиз.
Оғриқ ҳисси
Фото: Marie Claire
Одатга кўра оғриқ организмдаги нохуш жараёнларнинг биринчи сигналидир. Аксарият ҳолларда бу буйрак патологиясига хос эмас. Истисно бор: буйрак ва сийдик йўлларининг механик тирналиши билан боғлиқ бир қатор касалликлар (буларга уролитиёз, поликистик касаллик ва бошқа баъзи касалликлар киради) кузатилганда аломати оғриқ билан намоён бўлади.
Кисталар ёки буйрак тошларининг ҳаракатидан келиб чиқадиган механик босим чидаб бўлмас оғриқларга олиб келади. Юқоридаги ташхисларни тасдиқлаш ва буйрак соҳасидаги оғриқлар сабабини аниқлаш учун буйракларни ултратовуш текшируви ўтказиш ва умумий сийдик таҳлили каби минимал клиник ва инструментал текширувлар етарли ҳисобланади. Буйрак функциясининг пасайиши оқибатида буйрак етишмовчилигининг ривожланиши оғриқ билан бирга келмайди.
Шишлар
Шиш — буйрак фаолияти бузилишининг энг кенг тарқалган белгиларидан бири. Уларнинг локализацияси юз соҳаси, айниқса, кўз қовоқлари, шунингдек, қўл-оёқларда тез-тез намоён бўлади. Шишнинг даражаси деярли сезилмайдиган даражадан оғир ҳолатга ҳам ўтиши мумкин. Ўзгарувчанлик баъзан юришга халал беради.
Буйракдаги муаммо ёмонлашгани сабабли, шиш синдроми тобора кучайиб боради. Кучли шишнинг тўсатдан пайдо бўлиши кўплаб буйрак касалликларининг бошланишига хосдир. Аммо шишлар ҳам буйрак патологиясининг аниқ ўзига хос белгиси эмас. Буйрак етишмовчилигининг охирги босқичида ҳам шишиш кузатилмаслиги мумкин. Буйрак функциясининг бузилиши билан бир қаторда шиш бошқа жиддий касалликларда учрайди. Тўғри хулоса учун тўлиқ текширув талаб қилинади.
Ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши ва интоксикация
Буйрак ўз функциясини бажара олмаганда организмда заҳарли моддалар табиий равишда тўпланади. Оқибатда аста-секин иштаҳа йўқолади, кўнгил айнийди, қусиш ва ошқозон-ичак трактининг бошқа кўплаб бузилишлари намоён бўла бошлайди. Интоксикация тери ва шиллиқ қаватининг қичиши кўриниши билан бирга содир бўлади. Тиббий маълумотсиз бундай аломатларни буйраклар билан боғлаш қийин, шунинг учун бундай белгилар пайдо бўлса, мураккаб диагностика ва мутахассис маслаҳати зарур.
Юқори қон босими
Қон босимининг юқорилиги ҳам буйрак касаллигидан огоҳлантирувчи аломатдир. Гипертониянинг ўзи буйрак етишмовчилиги учун хавф омили эканлигини ёддан чиқармаслик лозим. Шу боис қон босимининг ошиши буйраклар шикастланишига олиб келади. Буйрак функциясининг бузилиши, ўз навбатида, гипертоник касалликлар ҳолатини ҳам оғирлаштиради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қон босимини назорат қилиш мажбурийдир.
Анемия
Фото: Marie Claire
Буйраклар гематопоез (қонда эритроцит, лейкосит ва тромбосит ҳужайраларининг ҳосил бўлиш жараёни)да бевосита иштирок этади: айнан буйракда эритропоэтин ишлаб чиқарилади, бу гормон қизил қон ҳужайралари ишлаб чиқарилишида иштирок этиб, қондаги гемоглобиннинг нормал даражасини таъминлайди. Буйраклар иши бузилган тақдирда эритропоетин синтезининг пасайиши анемияга олиб келади. Бу бир қатор аломатлар билан тавсифланади: ҳолсизлик, чарчоқ, рангпар тери, соч тўкилиши, тирноқлар мўртлиги ва бошқа аломатлар кузатилади.
Бироқ анемия ҳам буйрак етишмовчилигининг ўзига хос белгиси эмас. Агар узоқ вақт давомида гемоглобиннинг пасайиши кузатилса, бу буйраклар фаолияти бузилганининг ягона аломатидир. Яъни, характерли хусусият шундаки, анемияни даволаш учун қилинган тиббий муолажа ва препаратлар самара бермайди, бу ҳолатда муаммо буйраклар билан боғлиқ эканини англатади.
Пешоб миқдори ва таркибида ўзгаришлар
Буйрак хасталигидан шубҳалансангиз, биринчи навбатда пешоб давомийлиги ва рангига эътибор беринг. Кўпик, қон ёки бошқа аралашмалар мавжудлиги дарҳол лаборатория диагностикаси ва даволашни талаб қилади. Шунингдек, кунлик пешоб миқдорининг камайиши буйракларда муаммо борлигини кўрсатади.
Хулоса
Буйраклар организм фаолиятини тартибга солишда иштирок этади, буйракдаги ҳар қандай ўзгариш бошқа барча органлар ва тизимлар яхлитлигининг бузилишига олиб келади.
Буйрак патологиясини олдини олиш учун юқоридаги белгиларнинг илк бор намоён бўлиши билан шошилинч равишда шифокор билан маслаҳатлашиш, буйрак касалликларини истисно қилиш, ўз вақтида даволаш учун кенг қамровли клиник ва лаборатория текширувидан ўтиш зарур.
Мутахассис хавф остидамисиз ёки йўқ — аниқлашга ёрдам беради, шунингдек, профилактика чораларини белгилайди ва мажбурий скрининг вақтларини белгилайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!