Фото: Womanаdvise
Кечаси нега кўзингизга уйқу келмаётганини тушуна олмаяпсизми? Бунга сабаб қабул қилинган дори-дармонлар бўлиши мумкин. Маълум турдаги препаратлар уйқуни кучайтирса, бошқалари акс таъсир этади.
Америкалик клиник психолог, тиббиёт фанлари номзоди, саломатлик ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича китоблар муаллифи доктор Майкл Бреус бу ҳақда батафсил маълумот берди.
"Шамоллаш ва гриппга қарши воситалардан тортиб саратонни даволашгача бўлган кўплаб дорилар уйқусизликка олиб келиши мумкин. Дорилар йўриқномасида унинг ножўя таъсирлари ва бошқа дорилар билан ўзаро мослиги ҳақида тўлиқ маълумот берилса-да, бемор уни кўпинча ўқиб кўрмайди", — дейди доктор.
Қуйида уйқуга халақит берадиган 5 хил дори рўйхати билан танишасиз:
1. Грипп ва шамоллашга қарши дорилар
Ўткир респиратор вирусли инфекцияларга қарши дорилар кўпинча шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилинади. Бундай дориларнинг таркибида псевдоэфедрин моддаси бўлиб, унинг вазифаси бурун битишининг олдини олишдир. Бироқ бу модда уйқусизликни келтириб чиқаради. Псевдоэфедрин аллергияга қарши ҳамда антигистамин препаратларда ҳам учрайди.
2. Никотин пластирлари
Фото: Аllensar
Никотин пластирлари чекишга қарши курашда қўлланилади ва тамакига қарамликнинг олдини олади. Аммо кечаси ишлатилганда уйқусизликни келтириб чиқаради.
3. Антидепрессантлар
Антидепрессантлар — бу тушкунликка қарши дорилар бўлиб, бош миядаги бахт гормонлари, яъни серотонин, эндорфин, дофамин ва окситоцин даражасини кўтарадиган препаратлардир. Айниқса, селектив серотонинни қайта юклаш ингибитори турига кирувчи антидепрессантлар уйқуга халақит бериши исботланган.
4. Бета блокаторлар
Бета блокаторлар юрак ишемик касалликлари, аритмия, гипертензия, юрак етишмовчилиги, мигрен ва тиреотоксикоз каби касалликларда қўлланилади. Ушбу препаратлар мелатонин — уйқу гормонини камайтиради. Бундан ташқари, ярим кечаси уйғониш, тушда қўрқиб кетиш кабилар бета блокаторлар билан боғлиқ.
5. Холинестераза ингибиторлари
Хотира, диққат ва нутқнинг бузилиши билан кечадиган деменция касаллигида шифокорлар холинестераза ингибиторларини тавсия қиладилар. Дорининг таъсирида ёши катталарда уйқусизлик янада кучаяди. Бунинг олдини олиш учун беморга қўшимча мелатонин буюрилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди