19:31 / 20.03.2024
128

Эрталаб нонушта қилмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Эрталаб нонушта қилмаслик қандай оқибатларга олиб келади?
Фото: Stocksy
Эрталабки таомга оқилона ёндашиш орқали кун давомида бардам ва тетик юра олиш имконимиз ошади. Тўғри танланган нонушта уйқучанлик ва апатияни йўқ қилади, соғлиқ ва кайфиятни яхшилаб, вазнни бир хил сақлашга ва кун давомида иштаҳани камайишига ёрдам беради. Аммо бугунги кунда нонушта қилмай ишга отланадиган инсонлар сони ортиб бормоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, нонуштани рад этиш тараққий этган мамлакатларда глобал семиришнинг асосий сабабидир. Сўнгги тадқиқотларга кўра, эрталаб уйқудан тургандан сўнг қанча вақт ичида нонушта қилишимиз метаболик соғлиққа ўз таъсирини кўрсатади. Эрталаб овқатланмайдиганлар йилига 3-5 килограммгача вазн орттиради ва 35-50 ёшга бориб уларда семизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлади. Нима сабабдан нонушта — куннинг энг муҳим таоми деган тушунча илмий жиҳатдан ҳақиқат эканини қуйидаги мақолада кўриб чиқамиз.

Аввало нонушта ўзи нима деган саволга жавоб берамиз:

Нонушта — бу уйғонгач икки соат давомида истеъмол қилинган таом, унга кофе ёки чой каби ичимликлар кирмайди. Гастроэнтерологлар ва диетологлар эрталабки қаҳвани оч қоринга ичишни тарк этишни маслаҳат беришади. Бу одат ошқозон-ичак тракти ҳолатига салбий таъсир қилади.

Фото: Stocksy
Жуда кеч уйғонадиган инсонлар диққатига

2022 йилда Гарвард, Чикаго университети ва бошқа илмий муассаса тадқиқотчилари кеч нонушта қилишнинг ҳазм тизимига таъсирини аниқлаш учун жисмоний фаоллик, уйқу ва ҳатто ёруғлик каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ўрганиб чиқдилар.

Уйғонгач, 4-5 соат ўтгандан сўнг овқатланиш нималарга олиб келади?
  • Очлик ҳисси ортиб боради. Бош мияга тўйинганлик ҳақида сигнал берувчи лептин гормони даражаси пасаяди ва тез-тез тамадди қилиш одати шаклланади;
  • Энергия сарфини камайтиришга олиб келади. Калорияларни йўқотишда қийинчиликлар вужудга келади;
  • Организмда ёғ бирикмаларининг кўпайиши ҳисобига генлар ифодасида ўзгаришлар юз беради.

Бир сўз билан айтганда, нонуштадан воз кечиш ошқозон билан боғлиқ муаммолар юзага келиши учун идеал шароитдир. Айниқса, ортиқча вазндан азият чекадиган инсонлар нонуштани ўтказиб юбормасликлари лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Эрталаб нонушта қилмаслик қандай оқибатларга олиб келади?