Ижтимоий-иқтисодий шароити яхши одамлар узоқроқ ва мунтазамроқ ухлайди

Саломатлик1 дақиқа ўқиш5
Ижтимоий-иқтисодий шароити яхши одамлар узоқроқ ва мунтазамроқ ухлайди

Ижтимоий ва иқтисодий шароити яхши бўлган одамлар бошқаларга нисбатан бироз узоқроқ ва мунтазамроқ ухлайди. Олимлар бу ҳолатни иқтисодий барқарорлик, яшаш муҳити ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари билан боғлиқлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари “JAMA Network Open” журналида эълон қилинди.

Олимлар АҚШдаги “All of Us” миллий тадқиқот дастурида иштирок этган 12 403 нафар кишининг маълумотларини таҳлил қилган. Иштирокчилар камида 180 кун давомида тақиладиган электрон қурилмалар ёрдамида кузатилган, шунингдек, улар яшаш шароитлари ҳақидаги сўровномани тўлдирган.

Тадқиқотда аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи, жамоа ва атроф-муҳит билан муносабатлари, яшаш ҳудудидаги шароитлар ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган. Олимлар қурилмалар қайд этган маълумотлар асосида иштирокчиларнинг ўртача уйқу давомийлиги ва унинг кундан кунга ўзгаришини ўрганган.

Натижаларга кўра, ижтимоий-иқтисодий шароити энг яхши бўлган гуруҳ вакиллари шароити энг оғир гуруҳдагиларга қараганда бир кечада ўртача 5,8 дақиқа кўпроқ ухлаган. Шунингдек, уларнинг уйқу давомийлиги кечадан кечага камроқ ўзгарган — бу борадаги фарқ 4,8 дақиқани ташкил этган.

Уйқу давомийлиги билан энг кучли боғлиқлик иқтисодий барқарорликда кузатилган. Озиқ-овқат ва уй-жой билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган иштирокчилар ушбу икки муаммони ҳам бошдан кечираётганларга нисбатан бир кечада ўртача 10,7 дақиқа кўпроқ ухлаган. Уларнинг уйқу давомийлиги ҳам барқарорроқ бўлган: кунлар орасидаги ўзгариш 8,7 дақиқага камроқни ташкил этган.

Тадқиқот муаллифлари ижтимоий ва иқтисодий шароитлар уйқу саломатлиги билан боғлиқ муҳим омиллардан бири эканини таъкидлаган. Бироқ тадқиқот натижалари бу омиллар уйқу давомийлигига бевосита сабаб бўлишини исботламайди. Шунингдек, унда уйқунинг чуқурлиги ёки сифати эмас, асосан давомийлиги ва мунтазамлиги баҳоланган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳайдовчиларга икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин
  2. Маданият
    Хамдам Собиров «Chupa chupsim» қўшиғини тақдим этди (видео)
  3. Авто
    Ўзбекистонда машиналар тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиши мумкин
  4. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда реклама овозини баландлатган телеканалларга чора кўрилиши мумкин
  5. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин
  6. Жамият
    Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди
  7. Спорт
    «Нефтчи» «Динамо» билан дуранг ўйнаб, чемпионликни қўлга киритди
  8. Спорт
    Манчестер Юнайтед — Брентфорд: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  9. Спорт
    Гамбург — Бавария Мюнхен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)
  10. Спорт
    «Пари Сен-Жермен» Винисиус Жуниор бўйича қарор қабул қилди