Кўп инсонлар кундалик ҳаётда юрган ёки тик турган ҳолатда сув ичганига гувоҳи бўламиз. Бундай одатдан воз кечган маъқул, чунки сувни турган ҳолда ичиш организмга ўзига хос зарар келтириши тиббиётда исботланди.
Фото: NDTV
Ҳиндистондаги Аppolo Spectrа шифохонасининг бош шифокори Вирпуль Рустгининг айтишича, биз бутун умр давомида одатий ҳол бўлган сув ичишни нотўғри тарзда амалга ошириб келганмиз. Аниқланишича, ҳаракат пайтида, умуман турган ҳолатда ичилган сув турли касалликлар келтириб чиқаради ва баъзи органлар иш фаолиятига салбий таъсир қилади.
Ошқозон фаолиятининг бузилиши
Шифокор сўзларига кўра, катта зарар биринчи навбатда овқат ҳазм қилиш тизимига тегишли. Тик турган ҳолатда сув ичилганда суюқлик ошқозоннинг пастки қисмига овқат ҳазм қилиш каналидан катта куч ва тезлик билан келади. Натижада нерв толалари таранглашади, организмдаги суюқлик мувозанати бузилади ва токсинлар миқдори ортади. Бу эса ошқозон ва ҳазм қилиш тизимини безовта бўлишига олиб келади.
Артритни кучайтириши
"Тик турган ҳолда сув ичиш бўғимларда суюқлик тўпланишига олиб келиши ва артрит билан боғлиқ муаммолари келтириб чиқариши мумкин", — дейди доктор Рустги.
Юрак ва ўпка фаолиятининг бузилиши
Сувни нотўғри ичиш оқибатида керакли витаминлар ва минераллар жигар ҳамда овқат ҳазм қилиш тизимига етиб бормайди. Улар тезда танадан сўрилиб, юрак ва ўпка фаолиятини хавф остига қўяди, чунки қондаги кислород даражаси бузилган бўлади.
Буйракларга салбий таъсири
Ўтирган ҳолатда организмнинг суюқлик қабул қилиши сабабли буйракларда филтрлаш тизими яхшироқ ишлаши исботланган.
"Сиз тик турганингизда сув ичсангиз, суюқлик юқори босим остида ошқозоннинг пастки қисмига ҳеч қандай филтрлашсиз ўтади. Бу сийдик пуфагида сув аралашмаларининг қолиб кетишига олиб келади ва буйраклар фаолияти бузилади", — дейди Вирпуль Рустги.
Хўш, унда сув қай тарзда ичилса тўғри бўлади?
Фото: Healthshots
Соғлиғингизга ғамхўрлик қилмоқчи бўлсангиз, сувни ўтирган ҳолатда ичинг ва елкангизни тўғри тутинг. Бунинг учун орқа суянчиғи бор стулда ўтириш тавсия этилади. Шунда овқат ҳазм қилиш тизими сизга миннатдорчилик билдиради ва сиз ошқозондаги ноқулайлик ҳамда оғирлик ҳиссидан халос бўласиз.
Яна бир кичик тавсия: сув хона ҳароратида бўлиши лозим. Жазирама ёзда ҳам совуқ сув ичиш мумкин эмас. Совуқлик чанқоқни босмайди, илиқ сув эса холестерин даражасини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”