Фото: autodromium.com
Кўзойнак ва контакт линзалардан бутунлай халос бўлишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Лазерли кўз коррекцияси дунёга аниқ ва равшан назар ташлашни орзу қилганлар учун қутқарувчи йўлга айланмоқда.
Қандай ишлайди
Лазерли коррекция роговицанинг шаклини ўзгартириш орқали нурларнинг тўғри тарзда сетчаткага йўналишини таъминлайди. Хирург лазер ёрдамида микроскопик тўқималарни олиб ташлаб, кўришдаги нуқсонларни бартараф этади. Жараён бир кўзга атиги 5-15 дақиқа вақтни олади ва дарҳол натижа беради.
Кимлар учун мос
Бу усул қуйидаги ҳолатларда ёрдам беради:
- Близорукликда (миопия) -12 диоптригача.
- Дальнозорликда +6 диоптригача.
- Астигматизмда +/-4 диоптригача.
Шунингдек, линза тақишга ёки айнак кийишга мос келмайдиган касб эгалари учун ҳам ажойиб ечимдир.
Қўлланилмайдиган ҳолатлар
Лазерли коррекция қуйидаги ҳолатларда ўтказилмайди:
- 18 ёшга тўлмаганлик.
- Ҳомиладорлик ёки эмизиш.
- Қуруқ кўз синдроми.
- Глаукома, катаракта, роговица касалликлари.
- Фаол инфекциялар ёки яллиғланиш ҳолатлари.
Тайёргарлик
Операциядан 2-3 ҳафта олдин:
- Линза тақишни тўхтатинг.
- Кўзга тушадиган юкламаларни камайтиринг.
- Алкогол ва яллиғланишга қарши дори воситаларини истеъмол қилишни тўхтатинг.
Зарур анализларни ўтказиб, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Тикланиш
Операциядан сўнг қуйидагиларга эътибор бериш муҳим:
- Кўзларни сув ва чанг билан контактдан асранг.
- Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг.
- Жисмоний юкламаларни ва гаджетлардан фойдаланишни чекланг.
Тўлиқ тикланиш бир неча кундан икки ҳафтагача давом этиши мумкин.
Мифлар ва ҳақиқат
Кўпчилик ушбу жараён кўзга зарар етказиши ёки туғмаган аёллар учун тавсия қилинмаслигига ишонади. Аслида, лазерли коррекция хавфсиз ва келажакда кўз соғлиғига таъсир қилмайди.
Нега лазерли коррекцияни танлаш керак
- Тез тикланиш.
- Узоқ муддатли натижа.
- Яра ва оғриқ йўқлиги.
- Кўзойнак ва линзаларни унутиб юриш имконияти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар