13:37 / 11.03.2025
343

Хирург колбасали бутербродларнинг асосий хавфини очиқлади

Хирург колбасали бутербродларнинг асосий хавфини очиқлади
Колбасали бутербродларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саломатлик учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб огоҳлантирди хирург Александр Умнов. Унинг сўзларини News.ru нашри келтирмоқда.

Бу ерда фақат ортиқча вазн тўплаш ҳақида гап кетмаяпти. Мутаҳассиснинг таъкидлашича, бундай овқатланиш бошқа жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Колбаса организмга қандай зарар етказади?

Агар киши ҳар куни колбасали бутербродлар билан нонушта қилса ёки тез-тез истеъмол қилса, у:
- Ошқозон ости бези (поджелудочная) фаолияти бузилиши,
- Буйраклар ишлашида муаммолар,
- Юрак-қон томир тизими касалликлари каби жиддий муаммоларга дуч келиш хавфига эга бўлади.

Шифокорнинг таъкидлашича, колбаса таркибида жуда кўп консервантлар, холестерин ва туз мавжуд. Ушбу моддалар организмнинг муҳим аъзоларини тезда емиради.

Ортиқча вазн ва бошқа хавфлар

Хирургнинг таъкидлашича, ортиқча вазн ҳам катта муаммо ҳисобланади. Агар инсон доимий равишда колбасали бутербродларни истеъмол қилса, у бир неча килограммга семириши мумкин, бу эса узоқ муддатда семизлик (ожирение) га олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, нон ва колбаса билан тез-тез газак ейиш (перекус) бўйрак тош касаллиги (мочекаменная болезнь) ривожланишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Хусусан, энг арзон колбаса маҳсулотларини танлаш энг катта хатолардан бири. Уларнинг таркибида деярли гўшт йўқ, аксинча, шох, туёқ, хрящлар ва ҳайвон қолдиқлари кўп бўлади. Бу эса инсон организми учун катта хавф туғдиради, дея хулоса қилди мутахассис.

Мутахассислар бундай маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилишдан огоҳлантирмоқда. Овқатланиш таркибини қайта кўриб чиқиш ва сифатли, табиий маҳсулотларга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик