“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот

2 дақиқа ўқиш533
“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот
Ҳар бир инсон соғлом ва мувозанатли овқатланишга интилади, бироқ баъзи маҳсулотлар бор-ки, улар иштаҳани янада очиб, ортиқча калориялар истеъмол қилишга сабаб бўлади. Келинг, шундай “айёр” маҳсулотлар рўйхатини кўриб чиқамиз.

Картошка фри
“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот
Фото: Shutterstock
Картошка фри ўзида кўп миқдорда ёғ ва крахмал сақлайди, бу эса организмга тезда энергия беради, лекин айни пайтда қондаги қанд миқдорини кескин кўтаради. Шундан сўнг, қанд миқдори тез тушиб кетади ва танангиз яна очлик ҳиссини сезади. Бундан ташқари, картошка фридаги туз миқдори ҳам муҳим рол ўйнайди – у таъбни шунчалик жозибали қилади-ки, сиз тўхтамай яна истеъмол қилгингиз келади.

Газланган ичимликлар

Газланган ичимликлар таркибидаги юқори фруктозали сироп туфайли организмда лептин (тўқлик гормони) даражаси пасаяди. Натижада, танангиз очлик ҳиссини йўқотиш ўрнига, яна овқат талаб қилади. Бундан ташқари, газланган ичимликларнинг нордон ва ширин таъми ширинликларга бўлган иштаҳани янада оширади.

Драже конфетлари
“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот
Фото: Shutterstock
Ушбу рангли конфетларнинг устки қисмидаги ширинлик таркибида маккажўхори сиропи мавжуд, бу маҳсулот аслида аллақачон тақиқланган бўлиши керак эди. Бу шакарнинг энг арзон ва энг зарарли туридир. У ҳам лептин гормонига таъсир қилади ва иштаҳани очиб юборади. Шунингдек, кўпгина драже конфетлар ёрқин рангларга эга бўлиши учун сунъий бўёқлардан фойдаланилади.

Рафинадланган углеводлар
“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот
Фото: Shutterstock
Бу углеводлари қайта ишланган маҳсулотлар бўлиб, улардаги ўсимлик толалари, витаминлар ва минераллар олиб ташланган бўлади. Улар кўпинча тез ҳазм бўлиб, қондаги қанд миқдорини кескин оширади. Янги пишган оқ нон, макарон, хлопялар шулар жумласидандир.

Пишлоқли маккажўхори қаламчалари
“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот
Фото: Shutterstock
Кийимларингизда сариқ ва оловранг доғлар қолдирадиган ўткир таъмли бундай газаклар енгил бўлганлиги сабабли зарарсиз кўринади. Аммо қаламчалар таркиби фақатгина туз, шакар ва ёғлардан эмас, балки кимёвий таъм кучайтиргичларга ҳам бой. Улар иштаҳани очиб юборади.

Музқаймоқ
“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот
Фото: Shutterstock
Энг хавфли музқаймоқ бу тузланган карамел ёки денгиз тузи қўшилган вариантидир. Ушбу музқаймоқ ширин ва шўр таъм уйғунлиги сабабли таомдан лаззатланиш қамровини кенгайтиради ва мияни янада кўпроқ истеъмол қилишга ундайди.

Начинкали пончиклар
“Айёр” маҳсулотлар: назоратсиз иштаҳага олиб келадиган 6 та маҳсулот
Фото: Shutterstock
Начинкали пончиклар юмшоқ ва ҳаво каби енгил хамир маҳсулотлари бўлиб, уларнинг ичига мураббо, шоколад, қаймоқ ёки бошқа ширинликлар солинади. Улар кўпинча нонушта ёки ширин газак сифатида истеъмол қилинади. Пончиклар таркибида кўп миқдорда транс ёғлар бўлиб, юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, шакар миқдорининг юқорилиги қандли диабет ва тиш касалликларига олиб келади ҳамда инсулин даражасининг кескин ўзгаришига сабаб бўлади.

Калорияси юқори бўлгани сабабли уларни кўп истеъмол қилиш ортиқча вазн тўпланишига олиб келади ва метаболизм жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, дўконлардаги пончикларнинг таркибида турли сунъий қўшимчалар, консервантлар бўлиши мумкин. Шу сабабли, пончикларни ейишдан тийилиш тавсия этилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?