11:34 / 08.02.2017
13 992

Хитойда 16 йил аввал музлатиб қўйилган эмбриондан бола дунёга келди

Хитойда 16 йил аввал музлатиб қўйилган эмбриондан бола дунёга келди

2017 йил феврали бошида Хитойда 16 йил аввал экстракорпорал уруғлантириш ёрдамида пайдо қилинган ва музлатиб қўйилган эмбриондан ўғил бола дунёга келди, деб ёзади Дарё нашри.

Ғаройиб боланинг онаси табиий йўл билан ҳомиладор бўла олмайдиган 46 ёшли хитойлик аёл бўлди. Ўзининг бепуштлигидан у ёшлигидаёқ хабар топган эди, аммо бу унинг ўз болаларини дунёга келтириш истагини тўхтатиб қола олмади. 2000 йилда у Гуанчжоудаги клиникага мурожаат қилди ва ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) ёрдамида ўғил туғиш имкониятига эга бўлди.

ЭКУ технологияси дунё бўйлаб бепуштлик ҳолатларида кенг қўлланилади. Бунда аёл организмидан тухумҳужайра олинади ва пробиркада сунъий равишда уруғлантирилади. Ҳосил бўлган эмбрион инкубатор шароитида 2—5 кун давомида ривожланади. Шундан сўнг эмбрионни бачадон бўшлиғига ўтказишади.

Яқинда Хитой «бир оила — бир фарзанд» қоидасини бекор қилгач, кўплаб одамлар янгиликдан фойдаланишга киришди. 2000 йилда 18 та эмбионни музлатиб қўйган хитойлик аёл ҳам клиникага қайтиб, мавжуд материал асосида унда ЭКУ процедурасини ўтказишни сўради.

Ҳомиладорлик ҳам, туғруқ ҳам асоратсиз кечди ва 3,8 килограммли соғлом бола туғилди. Унинг 16 ёшли акаси ҳам худди шундай соғлом, у укасини қувонч билан кутиб олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хитойда 16 йил аввал музлатиб қўйилган эмбриондан бола дунёга келди