17:22 / 25.08.2018
7 214

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасидаги «энг зарарлиси» маълум қилинди

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасидаги «энг зарарлиси» маълум қилинди
Фрайбург университетининг Онкологик касалликлар профилактикаси ва эпидемиологияси институти директори ва Гарвард профессори Карин Михелснинг маълум қилишича, кокос мойи «ҳақиқий заҳар» ҳисобланади.

Профессор Фрайбургдаги маъруза чоғида кокос мойи овқат таркибида истеъмол қилинса, у қандай зарар келтириши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг маълум қилишича, бу «ейиш мумкин бўлган энг ёмон маҳсулотлардан бири ҳисобланади».

Михелснинг таъкидлашича, кокос мойининг 80%дан кўпроғи тўйинган ёғлардан иборат - бу чўчқа гўштидан икки баробар, мол гўштидан эса 60 фоизга кўпроқ дегани. Унинг қайд этишича, кокос мойи «ёмон холестерин» миқдорини оширади (ЛПНП - паст зичликдаги липопротеинлар). Унинг ортиб кетиши юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Озиқ-овқат маҳсулотлари орасидаги «энг зарарлиси» маълум қилинди