5 816
Инсультни ўз вақтида аниқлаш ва инсон ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берувчи маслаҳатлар
Инсультни бошдан ўтказган кишиларнинг 80 фоизга яқини ногирон бўлиб қолади. Уларнинг 25 фоизи умрининг қолган қисмида ўзгаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлади. Нима учун статистика бундай? Шунчаки аксарият ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишга шошилмайди. Касаллик миянинг кенг участкасига зарар етказиб бўлганидан кейингина тез ёрдам чақиришади. Инсультни вақтида аниқлаш ва унинг олдини олишга доир тавсияларни тақдим этамиз.
Артериал гипертензия;
Ёшнинг 50 дан ошганлиги;
Юрак касалликлари;
Қандли диабет;
Холестериннинг юқори даражада бўлиши;
Спиртли ичимликларни ичиш;
Стресс;
Чекиш;
Камҳаракат ҳаёт тарзи;
Семизлик.
Инсультнинг илк белгилари:
Қўл ва оёқлардаги заифлик ёки увишиш;
Нутқнинг бузилиши. Инсон унга нима гапираётганингизни тушунмайди;
Мувозанатни йўқотиш;
Бош айланиши;
Ҳушдан кетиш;
Кучли бош оғриғи;
Юзнинг бир томони фалаж бўлиши (жуда камдан-кам ҳолатларда – бутун тана);
Юз қийшайиши;
Кўнгил айниши ва қайд қилиш;
Кўз олдининг қоронғулашиши;
Кўзларнинг ноодатий ҳаракатланиши;
Ҳаддан ташқари паст ёки юқори артериал қон босими.
Дарҳол шифохонага!
Уй шароитида ташхис қўйиш ва даволашдан фойда йўқ. Махсус ускуналарсиз ҳатто шифокорлар ҳам 10 фоиз ҳолатларда ташхис қўйишда адашишади. Шу боис инсульт гумон қилинганда беморни имкон қадар тезроқ шифохонага етказиш керак. Шундай бўлса-да, тез ёрдам етиб келгунича беморга бироз ёрдам беришингиз мумкин:
Жабрланувчининг бошини баланд ёстиққа қўйиб, нафас олишга халақит бериши мумкин бўлган камар ва кўйлак тугмалари кабиларни ечинг.
1. Агар бемор ҳушини йўқотган бўлса, унинг бошини ён томонга ўгириб, тилини тортиб босиб туринг;
2. Хонага тоза ҳаво кириши учун деразани очинг;
3. Беморнинг кўнгли айниётган бўлса, унинг бошини ён томонга ўгиринг ва пастки жағ остига бирор идиш қўйинг. Шунда қусуқ массалари нафас йўлларига тушмайди. Бемор қайт қилиб бўлганидан кейин таом қолдиқларига тиқилиб қолмаслиги учун оғзини тозаланг;
4. Қулоқнинг юмшоқ жойларини артиш, ромашка димламаси бериш. Инсультга қарши ҳар қандай халқ табобати воситаларини унутинг, уларнинг ҳеч бири ёрдам бермайди.
Инсультни аниқлашнинг энг тезкор усули
- Бемордан табассум қилишни сўранг. Инсультда табассум тўлақонли чиқмайди;
- Бемордан бир вақтнинг ўзида икки қўлини тепага кўтаришга ва ҳеч бўлмаганда 5 сония шу ҳолатда қолишни сўранг. Инсультда бир қўл пастга тушади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»