Инсон ҳаётда ўзини бахтли ҳис этсагина ривожланади, яшашга бўлган иштиёқ ортиб боради. Бахт формуласини яратиб олиш учун қуйидаги маслаҳатларга мурожаат қилинг.
1. Бахтни режалаштиришингиз керак.
Ҳар бир инсон бахт ҳақида гапиради, аммо уни аниқлаш қийин. Aслида, бахтнинг универсал таърифи йўқ бўлиши мумкин. Бу фақат сиз учун хос бўлган вазиятларда эришишингиз мумкин бўлган нарса. Шундай қилиб, бахтли ҳаёт учун биринчи маҳорат бу ўзингиздаги бахт тушунчасини ривожлантиришдир.
2. Ўсишга эътибор қаратинг: бахтли ҳаёт учун қобилиятлардан бири ўзингизни доимий равишда синовдан ўтказишдир. Сиздаги муаммолар бу қўрқувга тўлганлигингиз ёки мотивациянинг йўқлиги белгисидир. Бошқа томондан, қийинчиликларни қабул қилиш сизни жонлантириши мумкин. Бу эса ҳаётингизга бир қадар маъно қўшгандек бўлади. Мақсадларга эришиш йўлида ҳаракат қилиш яшашга бўлган қизиқиш ва ҳаётдан қониқишни оширади.
3. Ҳар бир нарсанинг ёрқин томонларини кўришни ўрганинг.
Омон қолиш инстинкти туфайли инсон бошдан кечирган ҳолатларининг ижобий томонларига эмас, балки салбий нарсаларга кўпроқ эътибор қаратишга мойил бўлади. Шунинг учун ҳар бир кишининг ёки вазиятнинг яхши томонларини кўришни ўрганиш осон кечмайди.
Шунга қарамай, сиз қила оладиган энг яхши нарса бу салбий тахминларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли туғилганда дарҳол уларга оптимистик фикрлар билан қарши туришдир.
4. Ўзингизга ишонишга қодир бўлинг.
Бахтли ҳаёт учун қобилиятлардан бири бу ўзига ишончдир. Ўзингиз учун энг яхши дўст бўлинг. Ўзингизни танқид қилишни тўхтатинг. Хато қилганингизда ёки хоҳлаган нарсангизга эришолмаганда ҳам ўзингизни кечиринг. Ўзингизга раҳм-шафқатли бўлинг. Ўзингизга нисбатан салбий ҳукм чиқарманг.
5. Ҳаётингизнинг турли соҳаларини мувозанатда тутинг.
Иш ҳаётнинг муҳим қисмидир, лекин ҳаётнинг ўзи эмас. Бунга кўп вақтингизни бағишлаганингиз яхши. Aммо бу сизнинг ҳаётингиз марказига айланишига йўл қўйманг! Aтрофингиздаги одамлар сизнинг ҳаётингизда муҳим ўрин эгаллаши лозим. Улар сизнинг ҳамкорингиз, дўстларингиз ва оила аъзоларингиз бўлиши мумкин. Aлбатта, сизнинг соғлиғингиз ва дам олишингиз ҳам жуда муҳимдир.
6. Енгилишни тан олмаслик.
Бу бахтли ҳаёт учун энг муҳим қобилиятлардан биридир. Бу муваффақиятсизликни унутиш ва ундан ҳулоса чиқариш қобилиятига эга бўлиш деганидир. Баъзан бу кўп вақт талаб этади. Aммо, бу, албатта, биз барчамиз ривожлантирадиган маҳоратдир. Бунинг учун фақат меҳнат ва ирода керак!
7. Одатларга қарши кураш.
Ҳаммамиз ақлий, ҳиссий ва жисмоний одатларга тўламиз. Баъзан, улар сизнинг ҳаётингизни осонлаштиради. Бошқа ҳолларда, улар сизга зарар етказадиган механик ҳаракатлардир. Ўзингизни таҳлил қилишни ўрганинг. Яхши ва ёмон одатларингизни фарқланг, кейин эса фақат фойдалиларини олиб қолишга урининг.
8. Ҳаётдаги мақсадни топинг. Ҳаётда эътибордан қолувчи нуқталардан бири.
Биламизки, мақсадга эришганда ҳаёт янада қизиқарли ва ёқимли бўлади. Муаммо шундаки барча инсонлар ҳам ҳаётда аниқ мақсадларини белгилаб олмайди. Унутманг, орзулар кичик мақсадларга, улар эса улкан мақсадларга айланади. Буни пайқаб олинг.
9. Меҳрибон бўлинг.
Эҳтимол, сиз яхши одамлар энг бахтли бўлиб кўринишини пайқагандирсиз. Хафагарчиликка кўп дуч келувчилар - худбин ва шафқатсизлардир.
Бошқаларга меҳрибон бўлиш сизга доимий бахтни ҳис қилиш имконини беради. Инсон ҳаётига ижобий таъсир қилиш орқали туйиладиган қувонч бебаҳодир.
10. Соғлом муносабатларни яратинг: бахтли ҳаёт учун энг муҳим қобилиятлардан бири.
Ижтимоий муносабатлар шахсий фаровонлик учун зарурдир. Бундай муносабатларни ўрнатишнинг энг яхши усули қадрлаш, ҳурмат қилиш ва сизга инъом этилган ҳар бир нарсадан миннатдор бўлишдир.
Бахтли ҳаёт учун ушбу кўникмалардан оқилона фойдаланинг, атрофга ижобий нигоҳ билан боқинг, инсонларни севинг, шунда ўзингизни сева оласиз, бошқаларнинг ютуқларига ҳавас билан қаранг, барчага меҳр улашинг, шундагина ҳақиқий бахтни ҳис этасиз. “Zamin” yangiliklarini “Telegram”da kuzatib boring
Ctrl
Enter
Xato topdIngizmi?
Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosingMavzuga oid yangiliklar
Medvedev: Maxsus harbiy operatsiya uchun qurollarning aksariyati Rossiyada ishlab chiqariladi
AQSHda 10 yoshli bola politsiyaga qo‘ng‘iroq qilib, matematikadan uy vazifasini bajarishda yordam so‘radi
Rossiya Davlat dumasiga rus tilini bilmaydigan migrant bolalarni maktablarga kiritishni taqiqlash loyihasi kiritildi
Migren, klaster sefalgiya, zo‘riqish... Bosh og‘rig‘ining necha turi mavjud?
Sayxunobodda qarzdor otadan salkam 75 mln so‘m aliment pullari undirildi
Xonanda Munisa Rizayeva ilk marta ona bo‘ldi
Kipr hukumati rossiyalik va ukrainalik milliarderlarning «oltin» pasportlarini olib qo‘ydi
Eron oliy rahnamosi Netanyaxuni qatl qilishga chaqirdi