date

"Пахтакор" ва "Машъал" матбуот котиблари жазо арафасида

[img]https://zamin.uz/uploads/posts/2025-09/91f7814c18_dizayn-bez-nazvaniya-2025-09-20t163605_004.webp

Ўзбек футболида яна бир шов-шувли воқеа қайд этилди. "Машъал" ва "Пахтакор" клублари матбуот хизматининг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Тартиб-интизом қўмитасига кўриб чиқиш учун топширилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати расман хабар берди.

Бу ҳолат Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган икки ўйиндан сўнг юзага келди. Хусусан, "Машъал" - "Шўртан" ва "Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинлари давомида мезбон жамоалар матбуот котиблари ўз клубларининг расмий телеграм каналлари орқали ҳакамликка эътирозларини очиқ билдиришди.

Аммо қоидага кўра, бундай ҳолатда клуб мутасаддилари ўйин тугагандан сўнг расмий шикоят билан чиқишлари керак эди. Амалда бу жараён бажарилмади. Лиганинг эслатишича, мусобақа низомида ҳакамликка эътироз билдиришнинг аниқ тартиби белгиланган.

Шу билан бирга, матбуот котибларининг масъулияти Лига томонидан тасдиқланган медиа йўриқномасида аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан, 2.2-бандга кўра, матбуот котиби клуб номидан эълон қилинадиган ҳар қандай расмий маълумот ва эълонлар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Шу сабабли "Машъал" ва "Пахтакор" клублари иши эндиликда Тартиб-интизом қўмитасига юборилди. Қўмита қароридан сўнг ҳар икки клубга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши мумкин.

Ўз навбатида, ЎзПФЛ клубларни Лига қошида ўтказиладиган мусобақаларда белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди. Бу нафақат ташкилот нуфузи учун, балки футболда адолат ва профессионалликни таъминлаш учун ҳам муҳим экани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Xato topdIngizmi
Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosing
Yangiliklar » Sport » "Пахтакор" ва "Машъал" матбуот котиблари жазо арафасида