“Загранпаспорт” энди тўлиқ ЯИДХП ва ДХМ орқали берилади

1 дақиқа ўқиш1.4K
“Загранпаспорт” энди тўлиқ ЯИДХП ва ДХМ орқали берилади
Энди хорижга чиқиш биометрик паспортини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат хизматлари маркази орқали бериш тўлиқ жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 16 июнь куни имзолаган қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизими қуйидаги ахборот тизимларига интеграция қилинади:
  • “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига – никоҳ ва оила аъзолари, вафот этганлик, ёлғиз она ёки ёлғиз ота ҳақидаги маълумотларни олиш учун;
  • “Нотариус” ахборот тизимига – васийлар ва ота-оналарнинг розилигини, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мажбуриятини текшириш учун;
  • “Тезкор маълумотлар” ахборот тизимига – судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ва шартли ҳукм қўлланилганлик, жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини текшириш учун;
  • “Манзил” ахборот тизимига – ота-онадан бирининг Ўзбекистон ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганлигини текшириш учун;
  • “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизимига – охирги 5 йилда ишлаган жойи ҳақидаги маълумотларни олиш учун;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га – ушбу ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун;
  • “ТИЭК” ахборот тизимига – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун.

2022 йил 1 августгача давлат хизмати ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилилиши амалиётга тўлиқ жорий қилинади.
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тўланиши имконияти яратилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?