Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)

1 дақиқа ўқиш411
Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)

18-октабр куни “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасидаги “Боқий шаҳар”да "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди. Тадбир Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеяси юбилей 25-сессиясининг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди.  

Маълумот учун, "Cultural night" Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан UNWTO Бош Ассамблеяси доирасида илк бор ташкил этилаётган маданий кечадир. Тадбир этник анъаналар ва либослар намойишини ўз ичига олади ва тадбир ташкилотчилари ҳамда иштирокчилар намуна сифатида миллий кийимлардан фойдаланадилар.

Маданий тадбирда 140 та давлатдан делегатлар, туризм вазирлари ва маъмуриятлари раҳбарлари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маданий кеча доирасида миллий фольклор ансамблининг чиқишлари, гала-концерт, меҳмонлар, раққосалар иштирокида “Боқий шаҳар” бўйлаб саёҳат, ҳунармандчилик ярмаркаси ва  Ўзбекистон вилоятларининг анъанавий санъат намойишлари каби тадбирлар бўлиб ўтди.

Анъанавий гала-концерт якунида ранг-баранг дрон-шоу ва байрамона салютлар мажмуа осмонини ёритди.

Таъкидлаш жоизки, “Cultural night” маданий тадбири иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди. Бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги туризм имижини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео) 

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео) 

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)

Самарқандда "Cultural night" маданий тадбири ўтказилди (Фото, Видео)


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?