"Яллама" чегара постида қурол контрабандаси фош этилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
"Яллама" чегара постида қурол контрабандаси фош этилди
"Яллама" чегара божхона постида пневматик қурол ва 500 дона ўқ яширинча олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси расмий канали хабар берди.

Қўшни давлатдан Ўзбекистонга "Яллама" чегара божхона пости орқали фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона текширувидан ўтказилди.

Текширув натижасида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, шунингдек, рухсат ҳужжатлари бўлмаган 2 дона "Hatsan" номли 4,5 мм. калибрли пневматик милтиқ ва 500 дона ўқ борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатма! Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, фуқаровий ва хизмат қуролларини, шунингдек, уларнинг ўқ-дориларини мамлакат ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тегишли давлат органларининг рухсати асосида амалга оширилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?