Елисей саройида Ўзбекистон президенти шарафига қабул маросими бўлиб ўтди

1 дақиқа ўқиш563
Елисей саройида Ўзбекистон президенти шарафига қабул маросими бўлиб ўтди
Франция президенти Эммануэл Макрон Елисей саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шарафига давлат қабул маросимини уюштирди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, қабулда икки мамлакат расмий делегациялари, Франция бош вазири Франсуа Байру бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, таниқли маданият, санъат ва фан арбоблари, ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макрон ва унинг рафиқаси Брижит Макронга қабул учун миннатдорлик билдириб, бугун бўлиб ўтган музокаралар тарихий аҳамиятга эга эканини, уларнинг натижасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди.

Франция етакчиси ўтказилган музокаралар натижаларини ва имзоланган битимларни олқишлади.

“Бир неча йил ичида биз энергетика, сув ресурсларини бошқариш, коммунал хизматлар, транспорт, барқарор туризм каби муҳим соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришдик. Бунинг далили сифатида Франция ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги кўмагида француз компаниялари Ўзбекистонга инвестиция киритаётгани, ҳудудларда қўшилган қиймат ва иш ўринлари яратилаётгани, ёшлар касб ўрганиб, ҳаётда ўз ўрнини топаётганини келтиришим мумкин”, деди Эммануэл Макрон.

Эммануэл Макрон қабул маросимидаги нутқини ўзбек тилида якунлади. “Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция, яшасин Франция—Ўзбекистон дўстлиги”, деди у.

Томонлар халқлар фаровонлиги йўлида Ўзбекистон—Франция ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини билдирди.

Ўзбекистон президенти шарафига қабул маросимидан лавҳалар:
Елисей саройида Ўзбекистон президенти шарафига қабул маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?