Ўзбекистонда солиқ кэшбэки 2 баробар оширилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш568
Ўзбекистонда солиқ кэшбэки 2 баробар оширилиши мумкин
Ўзбекистонда истеъмолчилар учун ажратиладиган солиқ кэшбэки миқдори оширилиши мумкин, деб nova24.uz хабар берди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бизнесни легаллаштириш шарти билан кэшбэк икки баробаргача кўтарилиши мумкин. Ҳозирда ушбу сумма 1% ни ташкил қилса, келгусида уни 2% гача ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Солиқ қўмитаси асосий мақсад сифатида нақдсиз тўловларни рағбатлантиришни белгилаган. Ҳозирда бюджетга тушаётган солиқларнинг учдан бири электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилмоқда. Бу кўрсаткич 60–70% гача етказилиши режалаштирилган.

Мирзаевнинг таъкидлашича, тўловлар электрон шаклда амалга оширилса, солиқ тўлашдан қочиш эҳтимоли камаяди ва солиқ органларига ортиқча ҳужжат сўрашга эҳтиёж қолмайди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туристик хизмат кўрсатувчи корхоналарга НДС қайтарилиши тизими жорий қилинган. Қайтариш миқдори нақдсиз тўловлар улушига қараб 20% дан 40% гача ташкил этади.

Мирзаевга кўра, агар ушбу чоралар ижобий натижа берса, кэшбэк бошқа соҳаларга ҳам жорий қилиниб, миқдор 2% гача оширилиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?