Ўзбекистонда энг оммалашган касблар маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш26.3K
Ўзбекистонда энг оммалашган касблар маълум қилинди
Ўзбекистонда тез ривожланаётган ва аҳоли, айниқса ёшлар орасида қизиқиш уйғотаётган касблар рўйхати эълон қилинди, деб Daryo.uz хабар берди.

Уларга қуйидагилар киради:

Ахборот технологиялари ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш: Жаҳон бўйлаб IT соҳаси жадал ривожланмоқда, ва Ўзбекистон ҳам бу жараёндан орқада қолаётгани йўқ. Давлат томонидан берилган солиқ имтиёзлари, стартуплар ва IT-парклар учун яратилаётган қулай муҳит, шунингдек, ёшлар орасида соҳанинг оммалашиши соҳа тараққиётига катта туртки бўлмоқда.

Қурилиш: Урбанизация ва аҳоли сони ўсиши туфайли тураржой ва инфратузилма қурилишлари ортиб бормоқда. Давлат томонидан йирик инфратузилма лойиҳаларига киритилаётган сармоялар соҳа ривожига хизмат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш: Тиббиёт соҳаси замонавий ускуналар билан таъминланиб, халқаро ҳамкорликлар асосида ривожланмоқда. Бу тиббий хизматлар сифатининг ошишига олиб келмоқда.

Таълим: Давлатнинг таълим соҳасига қаратаётган эътибори ва халқаро университетлар билан ҳамкорлик бу соҳадаги ўсишни таъминламоқда. Бу эса мутахассисларга бўлган талабни оширмоқда.

Банк ва молия: Молия бозорини ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар банк соҳасини жадал ривожлантирмоқда.

Шунингдек, сунъий интеллектнинг ривожланиши баъзи касбларни автоматлаштириши мумкин. Масалан, копирайтер, дизайнер, бухгалтер, таҳлилчи, маркетолог, курьер ва такси ҳайдовчиси каби касбларни AI қисман ёки тўлиқ бажариши мумкин.

Бу тенденцияни инобатга олган ҳолда, ёшлар ва мутахассислар замонавий касбларни ўрганишлари, янги технологияларни ўзлаштиришлари ва бозор талабларига мос малакаларни оширишлари муҳим ҳисобланади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?