Тошкентда аттракционларсиз илк жамоат боғи очилади

1 дақиқа ўқиш1.6K
Тошкентда аттракционларсиз илк жамоат боғи очилади
Тошкентда илк аттракцион ва савдо нуқталарисиз жамоат боғи очилади, деб nova24.uz хабар берди.

Минэкология маълумотига кўра, боғ 2025 йил баҳорида фойдаланишга топширилади. Янги экологик майдон Юнусобод туманида, аввал ташландиқ бўлган 7,5 гектар ерда ташкил этилмоқда.

Мазкур ҳудудда 1,2 мингдан ортиқ дарахт ва 23 минг буталар экилган. Дарахтлар турли фаслларда гуллайди. Боғда ясин, клён, дуб ва япон софораси каби турлар учрайди. Марказий нуқта эса 100 дан ортиқ навли розалар боғи бўлади.

Боғда аттракцион ва тижорат объектлари бўлмайди. Қушлар учун инлар, сунъий кўл, қуёш энергиясида ишлайдиган сув ҳавзаси ташкил этилади. Йўллар тош билан, ўриндиқлар эса ёғочдан ясалади. Чиқиндилар фақат кириш-чиқишдаги махсус контейнерларда йиғилади.

Концепция Европа ва Япония тажрибасига асосланган. Боғ очиқ ва бепул бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?