Май ойида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

1 дақиқа ўқиш49.9K
Май ойида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?
Ушбу йилнинг май ойи қандай бўлиши кутилмоқда? Гидрометеорология хизмати бу ҳақда маълумот берди.

Ўзбекистон ҳудуди бўйича май ойи биринчи ўн кунлигининг катта қисмида асосан жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 1-2 майда 28-30 даражагача исийди, 3-7 майда 34-37 даражагача кўтарилади.

1-2 май кунлари Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида 1-7 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Биринчи ўн кунликнинг охирида ҳарорат фони бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.Кейинчалик, май ойининг охиригача, ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади, баъзи жойларда жала хусусиятга эга бўлган маҳаллий ёмғирлар ёғади. Ҳатто бир шаҳар доирасида ҳам май ойи ёмғирлари бир ҳудудда кучли ёмғир ёғиши ва шаҳарнинг бошқа чеккасида эса у деярли сезилмаслиги мумкин.

2025 йил май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?