date
views 173

Тошкент бозорларида қулупнай нархи кескин тушди

Тошкент бозорларида қулупнай нархи кескин тушди
Тошкент бозорларида қулупнай нархи кескин тушди, деб хабар берди Upl.uz. Яқинда янги узилган қулупнайни 1 кг учун 15 минг сўмдан сотиб олиш мумкин бўлди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст нархлардан бири ҳисобланади.

Энг арзон нархлар Фарҳод, ТТЗ, Чорсу, Қодишева ва Юнусобод бозорларида кузатилмоқда. Бу ерларда 1 кг қулупнай 25 минг сўмгача сотилмоқда. Нарҳ навга қараб ўзгармоқда: энг арзон нав — «Виктория», энг қиммат — «Изабелла».

Солиштириш учун, 2025 йил апрель ойида қулупнайнинг дастлабки партиялари 1 кг учун 50 мингдан 120 минг сўмгача таклиф этилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент бозорларида қулупнай нархи кескин тушди