date

ФВВ Чорсу бозоридаги тутун бўйича изоҳ берди

ФВВ Чорсу бозоридаги тутун бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Чорсу бозорида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 29 май куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Сақичмон кўчасидаги савдо бозорида тутун чиққани ҳақида ФВББга хабар келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Ўрганишлар давомида дўконлар ертўласида электр кабели эриши натижасида тутун ҳосил бўлгани аниқланган. ФВВ маълумотига кўра, ёнғин содир бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни вақтда ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » ФВВ Чорсу бозоридаги тутун бўйича изоҳ берди