Имтиёзли кредитлар 10 дақиқада расмийлаштирилмоқда

1 дақиқа ўқиш364
Имтиёзли кредитлар 10 дақиқада расмийлаштирилмоқда
Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли имтиёзли кредитлар расмийлаштириш муддати 3 кундан 10 дақиқагача қисқартирилди, деб kursiv.media сайти хабар берди.

Банк сектори вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига маълум қилишича, ҳужжатларни автоматик текшириш ва онлайн хизматларни ривожлантириш туфайли кредит бериш жараёни шаффофлашган ва коррупция имкониятлари камайган.

Шу билан бирга, депутатлар ҳужжатларни сохталаштириш, имтиёзли кредитларни ўзлаштириш ва мақсадсиз сарфлаш, ноқонуний талаб ва тўловлар юзасидан ҳолатларни қайд этдилар. Бу муаммоли кредитлар улушининг ошишига сабаб бўлмоқда.

2024 йилда Ҳисоб палатаси 6 та тижорат банкларини текширган. 858 млрд сўмлик имтиёзли кредитлардан 140 млрд сўм муаммоли деб топилган. Шунингдек, 176 млрд сўм маблағ корхоналар ҳисобларига туширилмаган.

Оилавий тадбиркорлик дастурларида муаммоли кредитлар ҳажми 1,7 трлн сўмга етган. Қолаверса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 127 млрд сўмлик талон-тарож ҳолатлари аниқланган.

Депутатлар банкларни рақамлаштиришни давом эттиришга, молиячилар esa коррупцияга қарши халқаро тажрибани ўрганиб, сунъий интеллектни жорий этишга чақирдилар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?