Самарқанд аэропорти ОЭС авиа маркази деб эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш5.9K
Самарқанд аэропорти ОЭС авиа маркази деб эълон қилинди
2025 йил июн бошида Теҳронда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ОЭС)га аъзо давлатлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлари киритилган муҳим ҳужжат — Теҳрон декларацияси қабул қилинди, деб UPL.uz хабар берди.

Ушбу декларациядаги энг асосий бандлардан бири Самарқанд аэропортига ОЭС авиа хаби мақомининг берилиши бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълум қилди. Шунингдек, декларацияда Тошкент томонидан илгари сурилган транспорт ва божхона жараёнларини бошқариш учун рақамли офис яратиш ташаббуси ҳам ўз аксини топди.

ОЭС 1985 йили ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади иқтисодий ва логистика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Ўзбекистон 1992 йилдан бу ташкилот аъзоси ҳисобланади ва шундан бери минтақани ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Самарқанд аэропортини ОЭС авиа хаби сифатида ривожлантириш ғояси аввал ҳам муҳокама қилинган, эндиликда эса ушбу мақом расман тасдиқланди. Бу аэропортнинг роли ва аҳамиятини оширади, пассажирлар ва юк оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, транспорт ва божхона соҳаларида рақамли бошқарув офисининг ташкил этилиши товарларни чегаралар орқали ўтказиш жараёнларини соддалаштириш, тезлаштириш ва шаффофлаштиришни мақсад қилади.

Теҳрон декларацияси транспорт соҳасидаги кўплаб масалаларни қамраб олиб, ОЭС давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, логистика самарадорлигини ошириш ва минтақанинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшишни мақсад қилади.

1980-йилларда қурилган Самарқанд аэропорти 2022 йилда тубдан реконструкция қилинди ва унинг соатлик йўловчи сиғими 800 нафарга етди. Бу эса уни Марказий Осиёдаги энг замонавий аэропортлардан бирига айлантирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?