Ўзбекистонда тўлов тизимлари кибержиноятлардан ҳимояланади

1 дақиқа ўқиш511
Ўзбекистонда тўлов тизимлари кибержиноятлардан ҳимояланади
Ўзбекистонда тўлов тизимлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноятлардан ҳимоя қилинади. Барча тўлов тизимлари ва хизматлари операторлари хатарларни бошқариш тизимини жорий этишлари шарт бўлади, деб nova24.uz хабар берди.

Тўлов тизимлари ва тўлов ташкилотларини тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасидан ўтди, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, депутатлар нақд пулсиз тўловлар соҳасида хатарларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ва иккинчи ўқишда қабул қилдилар. Ушбу лойиҳа "Марказий банк тўғрисида", "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-қоидалари тўғрисида"ги қонунларга тузатишлар ва қўшимчаларни ўз ичига олади.

Хусусан, лойиҳада барча тўлов тизимлари ва хизматлари операторлари хатарларни бошқариш тизимини жорий этиши ва Марказий банк томонидан белгиланган минимал талабларга риоя этиши назарда тутилган. Қайд этилишича, бу чоралар фирибгарлик ва бошқа турдаги кибержиноят хатарларининг ўсиши билан боғлиқ.

Ҳукумат тўлов ташкилотларини фаолият соҳасига қараб тоифаларга ажратишни режалаштирмоқда. Шунингдек, муҳим тўлов ташкилоти тушунчаси пайдо бўлади. Ҳужжат кучга киришидан олдин Сенат томонидан маъқулланиши ва президент томонидан имзоланиши керак.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?