date

Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабат ўрнатди

Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Бу ҳақда Эритреянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 11 июл куни Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган.

Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Эритреянинг БМТдаги доимий вакили София Тесфамариам имзолаган.

Маълумот учун, Эритрея Африка қитъасининг шимоли-шарқида, Қизил денгиз бўйида жойлашган давлат бўлиб, Судан, Эфиопия ва Жибути билан чегарадош.

Ушбу мамлакат Ўзбекистон расмий давлатлараро муносабатлар ўрнатган 161-давлат бўлди. Ғарбий Африка мамлакати — Кот-д’Ивуар Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 160-давлат бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабат ўрнатди