Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади

2 дақиқа ўқиш10K
Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади
Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади

Келаси йилнинг баҳор ойидан бошлаб, Ўзбекистондаги жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи огоҳлантирувчи белгилар пайдо бўлади. Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ёки хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Ҳужжат 2017 йил март ойидан бошлаб кучга киради. Низомнинг тўлиқ матни www.Lex.uz сайтида жойлаштирилган, деб ёзди "Кун.uz" нашри.

Унга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.
Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб сотишга қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Унда алоҳида қайд этилишича, бу белгилар ҳаво кемаларидан бошқа барча жамоат транспортларида ўрнатилади.
Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади

Тамаки маҳсулоти истеъмол қилиш мумкин эмаслигидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Бу белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш белгиланмаган жойларда), шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.
Энди жамоат жойларида чеккан ва спиртли ичимлик ичган фуқаролар жаримага тортилади

Тамаки маҳсулоти учун махсус ажратилган жой ҳақида ахборот берувчи белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойда (хонада) жойлаштирилади. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли тақиқланганидан огоҳлантирувчи матнли белгиларда, шунингдек, ушбу қоидабузарлик учун қўлланиладиган жарима миқдори ва жаримага асос бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик банди келтирилади.

Шунга кўра, ушбу Низом талабларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий жазо сифатида жарима миқдори ҳам тасдиқланган.

Эндиликда, алкоголь маҳсулоти истеъмол қилиш тақиқланган жойда бундан маҳсулотни истеъмол қилган шахсга биринчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг ½ миқдорида, иккинчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг ½ миқдорида жарима ёки 15 кунга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Тамаки маҳсулоти истеъмоли тақиқланганлиги қоидасига амал қилмаган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 миқдорида жарима солиш жазоси қўлланилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?