Ўзбекистон ва Россия авиарейслар сонини 1000тага етказди

1 дақиқа ўқиш489
Ўзбекистон ва Россия авиарейслар сонини 1000тага етказди

Ўзбекистон ва Россия авиарейслар сонини ошириш ва парвозлар географиясини кенгайтиришга келишиб олди, деб Kursiv.uz хабар берди. Жами авиакомпанияларга ҳафтасига 1000 дан ортиқ рейс амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Жорий йил июль ойи охирига қадар, мунтазам рейслар сони ҳафтасига 310 тани ташкил этади.

Ўзбекистон ва Россия авиакомпанияларига Тошкент–Москва йўналишида ҳафтасига 50 тадан рейс амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Самарқанд–Москва оралиғида ҳафтасига 23 тадан, Термиздан Россия пойтахтига ҳафтасига 10 тадан рейслар белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия авиакомпаниялари Тошкент–Санкт-Петербург, Тошкент–Красноярск ва Тошкент–Сочи йўналишларида ҳафтасига 14 тадан рейс бажариши мумкин.

Бундан ташқари, Россия авиакомпаниялари 80 та халқаро аэропортдан Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларга ҳафтасига 7 тадан рейс амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўзбекистонлик авиакомпаниялар учун эса Россиянинг 29 та йирик аэропорти очиқлиги қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?