Мажбурий суғурта суммаси 2026 йилдан 2 баробарга ошади

1 дақиқа ўқиш383
Мажбурий суғурта суммаси 2026 йилдан 2 баробарга ошади
2026 йилдан бошҳлаб транспорт воситалари эгалариининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қоплами 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилади. 2026 йил 1 апрелдан эса Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади, деб «Gazeta.uz» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги [ПҚ-108-сон] қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги 458-сон қарорига кўра, транспорт воситалари эгалариининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу қарор билан суғурта тарифлари қайта кўриб чиқилиб, суғурта суммалари ва мукофотлари бозор тамойилларига мувофиқлаштирилди. Суғурта суммаси 2026 йил 1 январдан бошҳлаб 80 млн сўмгача оширилади, бу ЙТҲ натижасида жабрланган шахсларнинг мол-мулкига, ҳаётига ва соғлиғига этказилган зарарларни қоплаш учун талаб қилинган маблағни мослаштиришга хизмат қилади.
Ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полицаларни расмийлаштириш механизми белгиланди. Мажбурий суғурталаш мажбуриятининг бажарилишини назорат қилиш учун масъул органлар ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини юритиш тартиби аниқлаштирилди.
2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади, бу полицаларни расмийлаштиришда суғурта мукофотлари тушумларининг марказлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?