Автомобил ойналарини қорайтириш арзонлашиши мумкин

1 дақиқа ўқиш332
Автомобил ойналарини қорайтириш арзонлашиши мумкин

Ёзнинг иссиқ кунларида машина ичидаги ҳароратни пасайтириш ва қуёш нурларидан ҳимоя қилиш мақсадида ойналарни қорайтириш амалиёти кўпчилик ҳайдовчилар учун долзарб масалага айланди.

Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан янги, имтиёзли тартиб жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур таклифга кўра, M1 тоифасига мансуб транспорт воситалари (яъни йўловчи ташувчи автомобильлар) учун ойна қопламаларини қорайтиришга рухсатнома бериш нархи ёз фаслида — 1 майдан 31 августгача — анча арзонлашиши мумкин.

Ҳозирда ойна қорайтириш учун жисмоний ва юридик шахслар 412 минг сўм тўлашлари талаб этилади. Янги таклифга асосан, бу миқдор бир бараварлик (БРВ)гача — яъни 340 минг сўм атрофига туширилиши кўзда тутилмоқда.

Хорижий юридик шахслар учун эса ҳозирги 2 060 000 сўмлик тариф 5 БРВгача (1 700 000 сўм) камайтирилиши мумкин.

Ички ишлар вазирлигига кўра, бундай енгилликлар ҳайдовчиларга қулайлик яратиш билан бирга, расмий ва қонуний равишда ойна қопламаларини қорайтириш фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, транспорт воситасида ҳаракатланиш пайтида хавфсизлик ва қулайликни таъминлашда ҳам ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўзгариш ҳозирча фақат муҳокама босқичида. Таклиф Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жамоатчилик фикри учун эълон қилинган ва белгиланган муддат ичида таклиф ва мулоҳазалар асосида якуний қарор қабул қилинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?