Олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига кириш тест синовлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш жараёни ва муддатлари маълум қилинди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабарига кўра, шикоят аризалари 15 августдан 24 августгача, яъни 10 кун давомида қабул қилинади.
Апелляция қандай берилади?
Аризалар фақат онлайн тарзда, my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетдан топширилади. Шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлиш учун абитуриент тест синовида иштирок этган ва ундан четлатилмаган бўлиши шарт.
Жараён ва талаблар
Ариза юборилгандан сўнг, ҳар бир абитуриентга уни кўриб чиқиш куни ва соати кўрсатилган хабарнома тақдим этилади. Белгиланган санада ва вақтда абитуриент шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлиги ёки хабарномада кўрсатилган манзилга келишга мажбур.
Кўриб чиқиш санаси
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш жараёни жорий йил 21 августдан бошланади. Мутасаддилар таъкидлашича, белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиш ҳар бир иштирокчининг ҳуқуқини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!