Ўзбекистонда батарейкадан то шишагача экойиғим жорий этилади

1 дақиқа ўқиш496
Ўзбекистонда батарейкадан то шишагача экойиғим жорий этилади

Ўзбекистонда айрим турдаги маҳсулотлар учун экологик йиғим тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 14 август куни Президентга тақдим этган махсус тақдимотида маълум қилинди.

Қайси маҳсулотлар учун экойиғим бўлади?
Янги тартибнинг биринчи босқичида қуйидаги 6 турдаги товарлар экологик йиғим доирасига киради:

  • батарейка ва аккумуляторлар;

  • транспорт воситалари;

  • мойлаш материаллари;

  • қадоқ маҳсулотлари;

  • шиналар ва резина камералар;

  • шиша маҳсулотлари.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда чиқиндиларнинг катта қисми полигонларга юборилади ва қайта ишлаш даражаси анча паст. Масалан, шиналарнинг бор-йўғи 17 фоизи, шишанинг 6,3 фоизи, пластмассанинг эса 11,2 фоизи қайта ишланади.

Чиқиндилар ҳажми ва келажак прогнозлари
Йиллик чиқинди ҳажми жуда катта: пластмасса бўйича — 1,8 миллион тонна, электрон чиқиндилар — 144 минг тонна, шиша — 647 минг тонна, мой — 250 тонна ва резина бўйича 217 минг дона. Шунингдек, 2035 йилга қадар электр чиқиндилар ҳажми яна 10 минг тоннага кўпайиши кутилмоқда.

Экологик йиғим жорий этилиши чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш, табиатга зарарни камайтириш ва ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Бу орқали қайта ишлаш салоҳияти оширилиб, полигонларга чиқиндилар оқимини камайтириш режалаштирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?