Ўзбекистонга Мўғулистондан илк зотдор қўйлар етказилди

2 дақиқа ўқиш25.9K
Ўзбекистонга Мўғулистондан илк зотдор қўйлар етказилди

Ўзбекистон чорвачилик соҳасида муҳим лойиҳалардан бири амалга оширила бошлади — Мўғулистондан 100 минг бош зотдор қўй олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, дастлабки минг бош қўй юртимизга етказилди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 16 август куни маълум қилди.

Маълумотларга кўра, қўмита раиси Баҳром Норқобиловнинг Мўғулистонга амалга оширган ташрифи доирасида “Баяд” зотли минг бош қўй авиатранспорт орқали Ўзбекистонга жўнатилган. Ушбу қўйлар Навоий вилоятида кўпайтириш ва маҳаллий шароитга мослаштириш ишлари учун жойлаштирилади.

Режага кўра, октябрь ойи охирига қадар 60 та рейсда яна 50 минг бош, ноябрь–декабрь ойларида эса яна 50 минг бош зотдор қўй олиб келинади. Шу тарзда, 2025 йил якунига қадар умумий ҳисобда 100 минг бош қўй юртимизга кириб келиши белгиланган.

Шунингдек, музокаралар давомида Мўғулистон бош вазири ўринбосари С.Амарсайхан билан қатор келишувларга эришилди. Жумладан, қўй ва эчкиларни экспорт қилишда давлат божи 18 доллардан 7 долларга туширилди. Бу эса лойиҳа иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига мувофиқ, 2025–2026 йилларда Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳамкорлиги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида қатор устувор йўналишларни қамраб олади. Жумладан:

  • Мўғулистондан олиб келинадиган майда шохли моллар асосида маҳаллий наслчилик ва селекция ишларини йўлга қўйиш орқали 2029 йилгача улар сонини 1 миллион бошга етказиш;

  • жун ва кашемирни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантириш;

  • мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини Мўғулистон бозорига етказиб бериш ҳажмини ҳар йили ошириб, 10 баробарга кўпайтириш;

  • икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашиш ва мутахассислар малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш.

Шу билан бирга, давлат томонидан тадбиркорлик субъектларига ҳам қатор енгилликлар яратилди. Хусусан, 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан қўй ва эчкилар импорт қилинганда, ҳаво транспорти орқали ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик нафақат маҳаллий чорвачилик соҳасини ривожлантириш, балки Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Мўғулистоннинг малакали наслдор қўйлари эса мамлакатда соф зотли чорвани кўпайтириш ва маҳсулот сифатини оширишга туртки бўлиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?