Тошкентда ноқонуний қурилиш қўшни уйларда тупроқ силжишига олиб келди

1 дақиқа ўқиш24K
Тошкентда ноқонуний қурилиш қўшни уйларда тупроқ силжишига олиб келди

Яккасарой тумани, Салар кўчасидаги воқеа маҳаллада жиддий ташвиш уйғотди. Бу ерда ноқонуний тарзда бошланган кўп қаватли уй қурилиши натижасида қўшни биноларнинг ҳовлисига таъсир кўрсатди ва ерда тупроқ ўпирилиши кузатилди. Жой аҳолиси ушбу ҳолатдан қўрқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Воқеа Дилбулоқ маҳалласидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида содир бўлди. Қурилиш инспекцияси маълум қилишича, ушбу объектнинг асосий қисми “Lyuks Loyiha” МЧЖ томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳа учун “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши” ишчи органи ҳамда “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКдан ижобий хулосалар олинган.

Қурилишнинг А блоки Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясида расмий рўйхатдан ўтган ва шу кунга қадар инспекция томонидан 10 марта мониторинг ўтказилган ҳамда 11 та ёзма кўрсатма берилган. Бундан ташқари, қурилиш нормаларига риоя қилинмагани учун буюртмачи икки маротаба маъмурий жавобгарликка тортилиб улгурди.

Тошкентда ноқонуний қурилиш қўшни уйларда тупроқ силжишига олиб келди

Бироқ G4 блок билан боғлиқ ҳолат бошқача кечди. Ушбу блок “Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши”дан ижобий хулоса олган бўлса-да, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКдан ҳужжат олинмаган. Шу боис, G4 блок расмий рўйхатдан ўтмаган ва қурилиш ишлари ноқонуний бошлангани аниқланди. Ҳолат бўйича инспекция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли маълумот берди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, буюртмачи “O‘zkommaishiysavdo” МЧЖ томонидан G4 блок учун котлован қазиш ишларини олиб борган вақтда ҳудуддаги электр трансформаторида носозлик юзага келган. Бу эса котловандаги сувларни чиқариш имконини чеклади ва сув даражаси кўтарилди. Натижада қўшни “Grand Capital” МЧЖ томонидан илгари қурилган ерости автомашина тураржойининг қайта кўмилган жойларида тупроқ силжиши кузатилди, бу эса ерда сирпаниш ва хавфли ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлди.

Ҳозирги пайтда қурилиш инспекцияси ва тегишли органлар вазиятни диққат билан назорат қилишмоқда. Маҳалла аҳолиси эса бу воқеа орқали шаҳардаги қурилиш назорати, қурилиш нормалари ва қўшнилар хавфсизлиги масалаларида янада огоҳ бўлишлари кераклигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?