Тошкентда йўлбошчи ва ёрдамчи итларни тайёрлантирилмоқда

1 дақиқа ўқиш378
Тошкентда йўлбошчи ва ёрдамчи итларни тайёрлантирилмоқда

Пойтахтда одамлар ҳаётини енгиллаштириш ва уларнинг кундалик ҳаракатланишини хавфсиз қилиш мақсадида ноёб лойиҳа йўлга қўйилди. ИИВ Бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, тажриба тариқасида кўзи ожиз шахсларга йўлбошчи итлар ҳамда ёлғиз ногиронлиги бўлган фуқароларга ёрдамчи итлар ўқитила бошланди.

Ҳозирда махсус машғулот майдонларида тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда. Итлар аввало махсус ареналарда ўргатилади, кейин эса шаҳар кўчаларида амалий машқлар ўтказилади. Йўлбошчи итлар кўзи ожиз инсонларнинг кўчада хавфсиз юриши, турли тўсиқларни енгиб ўтиши ва керакли манзилга етиб олишини таъминлайди.

Шунингдек, ёрдамчи итлар ногиронлиги бўлган ёлғиз инсонларга уй ишларида ҳам кўмаклашиши кўзда тутилган. Масалан, улар олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб юриш, зарур дори-дармон ёки озиқ-овқатни олиб келиш, ҳатто махсус сумкада рўйхат бўйича товарларни харид қилишга ўргатилади. Фармацевт ёки сотувчи буюртмани сумкага жойлаштириб бергач, ит уйга қайтиш буйруғини бажара олади.

Таълим жараёнида дастлаб ит билан бирга махсус мураббийлар йўлга чиқади. Бу уларга йўлни яхши ёдлаб олиш ва оддий вазиятларга тўғри реакция қилишни ўрганиш имконини беради. Тўлиқ тайёргарлик курси саккиз ойдан ўн ойгача давом этади. Шу вақт ичида итлар керакли жойларнинг номларини эслаб қолишни, у ерга бориб қайтишни ва эгасини хавфсиз етаклашни ўрганади.

Мазкур ташаббус мамлакатимизда илк бор амалга оширилаётгани боис, аҳоли ҳам тўрт оёқли ёрдамчиларни тўғри қабул қилиши учун махсус тушунтириш ишлари олиб борилади. Мутахассислар таъкидлашича, йўлбошчи итлар фақат инсоннинг кўзи, қўли ёки оёғи эмас, балки унинг ҳаётдаги сўзсиз дўстига айланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?