11:27 / 17.12.2016
16 314

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор ёғади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор ёғади

Шу кунларда мамлакатимизда ҳаво тез-тез ўзгариб турибди. Қиш фасли кириб келмасидан қор билан сийлаган табиат декабрь ойи бошида яна илиқ об-ҳаво олиб келди. Бугун Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғди.

Маълумотларга қараганда, эртага, 17 декабрь куни Тошкент шаҳрида ёмғир, қор ёғади. 18 декабрь куни ҳам қор ёғиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари ҳарорат кундузи 4 даражагача илиқ бўлади. Кечаси эса 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17-18 декабрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача совуқ, кечаси эса 10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати эса 5 даража илиқ бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида эса вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кундузи: 0 +5, кечаси: -3+2.

Қашқадарё вилоятида 17 декабрь куни қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кундузи: +4+9, кечаси: 0+5. 18 декабрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи: -3+2, кечаси: +3+8.

Сурхондарё вилоятида 17-18 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи: +5+10, кечаси: +2+7.

Фарғона водийсида ҳам вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. 17 декабрь куни ҳаво ҳарорати кундузи: +3+8, кечаси: 0+5. 18 декабрь куни ҳаво ҳарорати кундузи: 0+5, кечаси: 0-5.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари қор ёғади